Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидаги Косонсой сув омбори Қирғизистонда Ўртатўқай деб аталади. Олабуқа тумани аҳолиси мазкур сув омборини Ўзбекистон Қирғизистонга қайтариши шартлигини иддао қилмоқда. Бу ҳақда туман аҳолиси вакиллари Қирғизистон Бош вазири Тўқўн Мамитов билан бўлган учрашув чоғида маълум қилдилар.
Уларнинг айтишларича, Косонсой сув омбори собиқ Шўро даврида қурилган ва Ўзбекистонга фойдаланиш учун берилган. 2010 йилги Ўш қирғини пайтади Косонсой сув омбори ҳудудида яшовчи юзга яқин ўзбекистонлик оила бошқа жойга кўчирилган. Қирғизистонда вазият барқарорлашгач, ўзбекистонликлар яна ўз уйларига қайтган.
-Союз пайтида Қирғизистоннинг Тераксой дарёсини тўсиб, сув омборини қуришган. Қирғизистон бу сув омборидан бир томчи ҳам сув олмайди. Сув омбори атрофида юз оила яшайдиган ўзбек қишлоғи бор. Союз тарқаганидан сўнг бу сув омбори юзасидан Ўзбекистон билан бирон бир ҳужжат ёки шартнома имзоланганини ҳам билмаймиз, -деди олабуқалик Аман Качикеев.
Олабуқаликлар Бош вазир ўринбосари билан учрашуви чоғида Косонсой сув омбори яқинидаги қишлоқда Ўзбекистоннинг 250 нафар фуқароси ноқонуний яшаб келаётганини ҳам иддао қилдилар.
Маҳаллий ҳокимият эса ҳукуматга Косонсой сув омбори ҳудуди Қирғизистонга тегишли экани юзасидан барча ҳужжатлар ва картографик маълумотлар мавжудлигини, бу ер Қирғизистон ҳудуди эканини тасдиқловчи ҳужжатлар бор эканини билдирган.
Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитовнинг айтишича, олабуқаликларнинг талаби Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш юзасидан ўтадиган навбатдаги музокаралар кун тартибига киритилади.
-Маҳаллий аҳоли бу масалани тез орада ҳал қилиб берилишини талаб қилаяпти. Мен уларга бу масала Ўзбекистон-Қирғизистон чегараларини аниқлаш давлатлараро комиссияси учрашувида муҳокама қилинишини айтдим. Бу масалани қатъийлик билан ҳал этишга ҳаракат қиламиз, -деди Тўқўн Мамитов.
Чегара масаласи бўйича мутахасислар икки давлат ўртасида Косонсой каби баҳсли бўлиб турган ҳудудлар элликдан кўпроқ эканини ва сўнгги пайтларда мазкур ҳудудларда низоли вазиятлар кўпая бошлаганини айтадилар.
Масалан, сентябр ойида Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ чегарачиси икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган Унгуртоғ ҳудудига кириб келган ва Қирғизистонга қарашли ретранслятор атрофига чегара пости ўрнатган эди. Қирғизистон томони ҳам баҳсли ҳудудга ўз ҳарбийларини киритган. Натижада бу вазият Қирғизистоннинг Ахси тумани аҳолиси ўртасида ваҳима кайфиятини пайдо қилган эди.
Ахси туман аҳолиси ва фуқаролик жамияти фаоллари Унгуртоғ масаласида Ўзбекистон чегарачилари ҳаракатидан норозилик билдириб бир неча марта туман марказида ҳамда Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида митинг ўтказган.
Мазкур масала 30 сентябрда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати раҳбарлари учрашувида муҳокама қилиниб, ижобий ҳал этилган, икки давлат чегарачилари бир вақтнинг ўзида баҳсли ҳудуддан олиб чиқиб кетилган эди.