Россия маъмурлари меҳнат муҳожирларини, жумладан ўзбекистонликларни мамлакатдан кенг кўламда депортация қилмоқда. Россиядаги “Мигрант Меҳнаткашлар Касаба Уюшмаси” вакилининг айтишича, бу мамлакатда ишлаб юрган миллионлаб меҳнат муҳожири шу кунларда ватанига бориб қайтса, Россияга киритилмаслиги мумкин.
Озодлик тингловчиларидан куни кеча етиб келган мактубда бундай дейилган:
“30 октябрь куни Москванинг Домодедово аэропортида Бухородан учиб келган самолётдаги меҳнат муҳожирларини ёппасига депорт қилиб, кечқурунги рейс билан Тошкентга қайтариб юборишди”.
Тилга олинган аэропортнинг Чегара хизмати расмийси Озодлик саволига жавоб берар экан, меҳнат муҳожирларининг ёппасига депортация қилинаётганини на тасдиқлади ва на инкор этди:
- Саволингизни Федерал миграция хизматига беринг, чунки биз шу органнинг қарорларини ҳам бажарамиз, - деди аэропорт Чегара хизмати расмийси.
ФМС билан боғланишнинг иложи бўлмадию лекин Россиядаги “Мигрант Меҳнаткашлар Касаба Уюшмаси” раиси Ринат Каримовнинг Озодликка айтганлари вазиятга анчайин аниқлик киритиши мумкин.
- Агар меҳнат муҳожири Россияда истиқомат қилишга рухсат этилган муддатдан 30 кундан ортиқроқ вақт ўтказиб юборган бўлса, у Россиядан чиқиб кетаётган пайтда қайтиб киришига 3 йиллик тақиқ жорий этиб қўйишлари мумкин. Бу тартиб шу йилнинг майидан бошлаб амал қилаяпти. Масаланинг ёмон жиҳати шуки, бундай тақиқ тўғрисида муҳожирнинг ўзи билмаслиги ҳам мумкин, - деди “Мигрант меҳнаткашлар касаба уюшмаси” раиси.
Ринат Каримовга кўра, бу тартибга оғишмай амал қилинаверадиган бўлса, Россиядаги мигрантларнинг жуда катта қисми ватанига қайтариб юборилиши мумкин, чунки,
- Расмий маълумотларга кўра, Россияда ҳаммаси бўлиб 11 млн меҳнат мигранти бор. Улардан 1 млн 700 минг нафари ишлашга рухсатномаси билан юридик шахслар – корхона, ташкилотларда ишлаши, 1 млн нафар атрофидагиси патент олиб, жисмоний шахслар қўлида ишлаши мумкин, - деди Ринат Каримов.
Унинг айтишича, ўшаларгина – қарийб уч миллион кишигина Россияда 90 кундан узунроқ муддатга истиқомат қилиш ҳуқуқини олиши мумкин.
Қолганлар эса, бу муддатни ўтказиб, ишлаб юраверади, лекин тартибни бузганини ўйламайди. Ва вақти келиб, ватанига борадию қайтиб келганида 3 йил муддатга Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлганини чегарада чегарачидан билади.
“Мигрант меҳнаткашлар касаба уюшмаси” раисининг айтишича, шу кунгача қарийб ярим миллион меҳнат муҳожири Россияга қайтиб кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган, ФМС бу рақамни йил охиригача 1 миллионга етказажаги тўғрисида баёнот берган.
Россия Федерал миграция хизмати сентябрда эълон қилган маълумотларга қараганда, жорий йил августи охирида Россияда Ўзбекистоннинг 2 миллион 734 минг 484 фуқароси истиқомат қилиб турган эди. Уларнинг 2 миллион 285 минг 774 нафари эрлар ва 448 минг 710 нафари хотин-қизлардир.
Қўшни мамлакатларнинг меҳнат муҳожирлари
Россияда меҳнат қилаётган Тожикистон фуқароларига 3 йилгача ишлашга рухсат берилиши мумкинлиги тўғрисида ўтган ойда Россия Давлат Думаси спикери Сергей Наришкин Душанбеда баёнот берган эди. Наришкинга кўра, тегишли ҳужжат икки мамлакат миграция хизматлари томонидан ҳозирланмоқда.
Озодлик радиоси қирғиз хизмати Қирғизистон Республикаси Меҳнат, миграция ва ёшлар вазирлиги вакили Улукбек Бакеновга таяниб хабар қилишича, қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ масалалар 20 ноябрь куни Москвада Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро сўзлашувларида муҳокама қилинади.