Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:39

Фарғона нефт заводи ходимлари устидан жиноят иши очилди


Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва Бош прокуратура бўлинмалари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ҳибсга олинган ходимларига қарши жиноий иш очди. Ҳозирда қўлга олинганлар терговчилар билан ҳамкорлик қилиб айбига иқрор экани тўғрисида кўрсатма бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва Бош прокуратура бўлинмалари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ҳибсга олинган ходимларига қарши жиноий иш очди. Ҳозирда қўлга олинганлар терговчилар билан ҳамкорлик қилиб, айбига иқрор экани тўғрисида кўрсатма бераётгани хабар қилинмоқда.


Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг қўлга олинган ходимларига қарши жиноий иш очилгани ва улар айбига иқрор экани тўғрисида кўрсатма бераётганини ҳуқуқ-тартибот органларига яқин манбаларга таяниб 12uz.com ахборот портали 31 декабрь куни хабар қилди.

Нашрга кўра, заводнинг бир гурух ходими молиявий фирибгарликлар амалга ошириш ва назорат қилинмайдиган даромадга эга бўлиш учун жиноий гурух тузган.

Уларнинг фирибгарлиги ортидан давлатга ўнлаб миллион АҚШ доллари миқдорида зарар етгани аниқлангани иддао қилинмоқда.

Заводда содир этилган фирибгарликларга бевосита алоқадор бўлгани гумонланган олти мансабдор ва моддий-масъул ходимлар қачон қўлга олингани маълум қилинмаган.

Қўлга олинганлар молиявий фирибгарликларни амалга ошириш механизмини ва ноқонуний пулларни юқори лавозимли амалдорларга “узатиш” фактларини ҳам айтиб берган.

Озодликнинг Фарғонадаги манбасига кўра, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг бир неча амалдори ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан икки ой олдин қўлга олинган, улар орасида директор ўринбосарлари ҳам бор.

- Октябрь ойида заводнинг бир гуруҳ ходимлари қўлга олинган эди. Улар орасида ака-ука Мелиқуловлар ҳам бор. Улардан бири, менимча, маҳсулотларни сотиш (сбыт) бўйича, яна бири таъминот бўйича ўринбосар эди. Бир-икки йил ишлагач, улар ҳам аввал ишдан олинганларнинг хатоларини такрорлаган. Лекин уларга қандай айб қўйилаётганини айта олмайман, - деди суҳбатдош.

Унга кўра, бу амалдорлар “Зеромакс” ширкати ўрнига тузилган “Гиссарнефтегаз” номли офшор ширкати тузиб, заводнинг хорижга экспорт қиладиган барча маҳсулотини ўша ширкат орқали амалга ошириб келган.

“Гиссарнефтегаз” офшор ширкатига эса ака-укалардан бирининг ўғли раҳбар бўлгани айтилмоқда.

2013 йил давомида Ўзбекистонда ёнилғи тақчиллиги юзага келганидан сўнг нефтни қайта ишлаш корхоналари ва нефт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган корхоналард "қора ниқобли" орган ходимлари рейдлар ўтказди.

2012 йилнинг 8 июнида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ходимларидан 30 га яқини ҳибсга олинди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги тафтишлар боис 2013 йил ноябрь ойи бошида “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг ширкати раҳбарининг биринчи ўринбосари 58 яшар Шавкат Мажидов тўсатдан ишдан олинди.

Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятини мустақил таҳлил қилган Озодлик манбасига кўра, "Фарғона нефт заводи Ўзбекистон президентига яқин бўлган шахслар назоратида бўлиб, заводда коррупция ва ўғирлик ҳолатлари кўпайган".

Манбага кўра, Фарғона водийсидаги нефт олди-сотдиси яқинларгача президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаев томонидан назорат қилинган.

10 октябрь куни ҳибсга олиниб, порахўрлик, солиқларни яширганлик ва мулкни ўзлаштиришда айбланаётган 29 яшар Акбарали Абдуллаев Тошкентдаги ҳибсхоналардан бирида сақланаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG