“Вечерний Бишкек” нашри яқинда ўзининг ҳукуматдаги ишончли манбаларига таяниб, “Қирғизистон собиқ президенти Курмонбек Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиев Ўшда тартибсизлик уюштирган”, деган маълумот тарқатди. Хабарда айтилишича, Хитойнинг Урумчи шахрида яшаётган Жаниш Бакиев, агарда сайловда Мелис Мирзакматов мағлуб бўлса, Ўшда яна тартибсизликлар уюштириш мумкин. Бироқ бу маълумотни Миллий хавфсизлик хизмати тасдиқламади.
“Улуттар биримдиги” партиясидан Ўш шаҳар кенгашининг депутати Шайлообек Атазов ҳукумат бу каби маълумотларни махсус тарқатмоқда, деб ҳисоблайди:
-Бу қора пиар бўлмоқда. Бишкекдаги газеталарда кўплаб ёлғон маълумотлар тарқатилаябди. Одамларнинг товуғи тухум туғмаса хам “Бакиев айбдор” деган нарса модадан қолганди, яна бошланибди. Халқни бошқаришнинг янги бошқа усулларидан фойдаланилса яхши бўларди. Бундан бизга ўхшаган, янги ўсиб келаётган ёшлар ноқулай холатга тушуб қолар экан.
Бундан ташқари, Ўш шаҳар хокимлигига номзод Мелис Мирзақматовнинг командасига нисбатан сиёсий босим кучаяётгани ҳам айтилади.
Хозирда Ўш шаҳар кенгашидаги “Улуттар биримдиги” партиясининг беш депутатига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Яқинда партия сиёсий кенгашидан таниқли сиёсатчи Жаниш Рустамбеков ва Талай Сабиров чиқиб кетган.
Рустамбеков партия сафидан чиқиш сабабини, Президент сиёсатининг тўғрилиги билан изохласа, Собиров ҳукумат таклиф қилган лавзимга розилик берган.
Қирғизистон Жогорку кенгашининг собиқ депутати Бегали Наргўзуев, бундай ҳаракатлар Мирзакматов командасини сустлаштириш учун қилинган, деб ҳисоблайди.
-Мен аниқ биламан, Талай Собировни бош вазир чақириб, “Ё ўз хоҳишинг билан кетасан ёки қамаласан, иккаласидан бирини танла”, деганида, у кетишга мажбур бўлган. Жаниш Рустамбеков ҳам шундай босимлар бўлгани учун шу қарорга келди. Ҳокимият машинаси Мелис Мирзақматов шаҳар мэрлигига сайланмаслиги учун унинг командаси руҳини синдиришга ҳаракат қилмоқда.
Айни пайтда ҳукумрон бўлган Қирғизистон Социал демократлар партияси вакиллари бундай айбловларни рад этмоқда. Улар ҳукумат ноқонуний технология билан сиёсий босим кўрсатишдан ва бу орқали ҳукумат ўз номзодини ҳокимликка тайинлашдан манфаатдор эмаслигини айтмоқда.
Қирғизистон парламентидаги Социал демократлар фракцияси депутати Жусубали Исаев “Улуттар Биримдиги” партияси хозирда мана шундай йўллар билан жамоатчилик эътиборини ўзига қаратишга харакат қилмоқда, деб ҳисоблайди.
-Таалай Сабиров кўпдан бери давлат хизматларида ишлаган. Агар босим кўрсатилса унга хизмат берилмасди. Рустамбеков тўғрисида гапирсак, у президент апарати етакчиси бўлиб ишлаган одам. Ўш вилоятига ҳокимлик қилган, элчи бўлиб ишлаган одам. У ўша партияга нотўғри бориб қолганини, бу партия олиб бораётган иш нотўғрилигини тушуниб етди, -деди Жусубали Исаев.
Ўш шаҳар ҳокимлигига сайлов 15 январ кунига белгиланган. Мэрлик лавозими учун Ўш шахар кенгашидаги бошқарувчи коалиция номидан Айтмамат Қадирбаев ва мухолиф “Улуттар Биримдиги” партиясидан Мелис Мирзакматов кураш олиб бормоқда.
Мелис Мирзақматов 2010 йилги Ўш қирғини пайтида шаҳар мэри лавозимини бажариб турган. Ҳукумат уни бир неча марта ҳокимликдан бўшатишга уринган, бироқ бу ҳаракатлар натижасиз якунланган эди. Ўтган йил охирларидагини Қирғизистон Бош вазири Мирзақматовни бу лавозимдан бўшатишга муваффақ бўлган эди.