Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:45

Киев мухолифатини қўллаган Умида Аҳмедова ва яна етти киши жазоланди


29 январь куни Тошкент вақти билан кеч соат 7.30 ларда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига олиб кетилган таниқли ўзбек кинооператори Умида Аҳмедова ва унинг ўғли, Россиядаги Лента.ру нашрининг фотомухбири Темур Карпов ва яна олти киши ишини 30 январь куни Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Ҳамза туман суди кўриб чиқди.

Бу ҳақда Умида Аҳмедова Озодликка маълум қилди.

Маълум бўлишича, 29 январь куни ҳаммаси бўлиб 8 киши қўлга олинган. Озодлик аввалроқ 6 киши тўғрисида хабар қилган эди.

Хабар қилинишича, қўлга олинганлардан Артем Людний, Алексей Улько ва Ашот Даниэлянлар 15 суткалик маъмурий қамоққа ҳукм қилинган.



Умида Аҳмедова ва Дина исмли аёлга энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жарима солинган.

Темур Карпов ва Ильгар Гасимовларга энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жарима солинган.

Қўлга олинган яна бир фуқаро - Гулсум Оспанованинг тақдири номаълумлиги, уни ИИББдан чиқаришмаётгани хабар қилинди.

Тилга олинганларнинг қўлга олиниши тафсилотлари, ва ҳибснинг муҳтамал сабаблари тўғрисида Озодлик олдинроқ хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG