Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:28

Қаҳратон қишга Тошкент ҳам тайёр эмас


Тошкент кўчаларини қордан тозалаётган ҳокимиятнинг ободонлаштириш бўлими ходимлари.
Тошкент кўчаларини қордан тозалаётган ҳокимиятнинг ободонлаштириш бўлими ходимлари.
Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -28 даражага пасайиб, мамлакат аномал совуқ исканжасида қолди.

Ўзбекистондаги қаҳратон совуқ билан боғлиқ вазиятни Озодликнинг ЖОНЛИ БЛОГи орқали кузатинг!!!


Қаҳратон қишга Тошкент ҳам тайёр эмас…

Ўзбекистонда январ ойи бироз ортга тисарилган қиш феврал бошида қиличини яна яланғочлаб ҳужумга ўтди. Уч кундан бери тинмай бўралаб ёғаётган қор одамларнинг тинка-мадорини қуритди.

Бунақанги қаҳратонга вилоятлар-ку, майли, Тошкент шаҳри ҳам тайёр эмаслиги аён бўлди-қолди. Шаҳарнинг марказий қисми, хусусан, Президент ўтадиган йўлларни инобатга олмаганда, аксар кўчалар тизза бўйи қор билан қопланган.

Серқатнов Амир Темур шоҳкўчасига туз сепилган бўлса керак, қор ва музлама эриб кетган. Аммо шаҳарнинг асосий йўллари қалин қор тўшамалари остида қолган. Бемалол, яхмалак отса бўлади! Қизиқ, музламани зумда эритиб ташлайдиган тузлар шунчалик қимматми, шунчалик қаҳатми?

У ер-бу ерда ҳокимиятнинг ободонлаштириш бўлими ишчилари (уларни махсус кийимидан таниб олиш қийин эмас) қалин қор тўшамаларини амал-тақал кураётгани кўзга ташланади. Совуқдан тупуклар ҳам тўнғиб қолаётган шароитда қор кураётган бояқиш ишчилар орасида аёллар ҳам бор. Муттасил ёғаётган қорга кураклар билан бас келиш амримаҳол-ов... Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрида қор тозалайдиган махсус машиналар йўқмикан?

Телевизорда Европа мамлакатларида ҳарбийлар йўлларни қордан тозалашга жалб этилгани ҳақида лавҳалар берилди. Балки кучга тўлиб турган аскарларимизни қорбўронга қарши жангга сафарбар қилиш керакдир?!

Йўлларда бир-бирини туртиб юбориб, “жағи қийшайган” машиналар, ташлаб кетилган носоз автобуслар кўринади. Совуқ суяк-суякидан ўтиб кетганлар ўзини иссиқ қаҳвахоналарга уради. Ҳа, иссиқ барчага бирдек, совуқ эса ҳар кимнинг кийимига кўра...

Елкасида зил-замбил қор кўтарган дарахтлар майишганча дийдираб турибди. Уч кун олдин одамларнинг кўзини қувнатиб, романтик кайфият берган қор энди уларнинг кўзига дунёни қоронғи кўрсатади. Қиш ўчоғи тор дегани шу бўлсамикан...

Тошкентлик ўқувчи



Совуқ боис коллеж ва мактаблар ёпилди

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши боис Самарқанддаги коллеж, лицей, мактаб ва боқчалар бир ҳафтага ёпилди.

Самарқанддаги компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежидан олинган маълумотга кўра, 3 февралдан бошлаб коллеж 3 кунга ёпилган.

- Ҳозирча коллеж ўқувчиларига уч кунлик дам берилди. Бу борада коллеж раҳбариятининг махсус буйруғи бор. Агар совуқ давом этса ўқувчиларнинг дам олишини яна узайтирамиз,- деди ўзини таништирмаган коллеж ходимларидан бири.

Самарқанддаги коллежлардан бирининг ўқувчиси Дилшодбекнинг Озодликка айтишича, у ўқиётган коллеж 3 февралдан бошлаб бир ҳафтага ёпилган.

- Коллежда карантин эълон қилиб, болаларга жавоб бераяпти. Бир ҳафтага, шу душанбадан келаси душанбагача. Ҳозирча бир ҳафта дейишди. Ҳаво ҳарорати совуқ, коллеж совуқ. Шундоғам ўтган кунлари коллежнинг ичи ташқаридан совуқ эди. Эрталаб укам мактабга дарсга борган эди. Уларда ҳам бир ҳафталик карантин дейишибди. Жиянларим боқчага боради. Уларга ҳам боқчалар ёпилади, деб айтишган,- дейди самарқандлик Дилшодбек.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00
Бевосита линк


Қорақўллик муштарийнинг ёзишича, Бухорода ҳам мактаблар маълум муддатга ёпилган:

“Жуда совуқ ҳаво, бизда ҳам ҳаво совуқлиги туфайли мактаблар тўхтатилган. Бухоро вилояти Қоракўл туманиданман”, дея ёзди исмини очиқламаган муштарий.

Шу кунларда Сурхондарё мактаблари ҳам ёпиқ: “Бизда ҳозир 30 см қор. Сурхондарёда мактаблар ёпилган. Эшитишимча, машина қатновлари ҳам тўхтатилган”, дея ёзди сурхон йигити.

“Қўқонда ҳам мактаблар ёпилган. Пайшанбадан бошлаб ишларкан”, дея ёзди қўқонлик муштарий.

Самарқанд вилоятидаги Санъат коллежининг ўқувчиси "Коллежнинг ётоқхонасида яшовчи ўқувчиларга 20 февралгача рухсат берилган. Уйдан қатнаб ўқийдиган ўқувчилар эса ўқишни давом эттиради дейишди", дея хабар йўллади.

Самарқандлик ўқувчи "Бунақа системани биринчи бор кўришим", дея қўшима ҳам қилган.

Навбатдаги муштарий эса "Жиззах вилояти Зомин туманида ҳаво жуда совуқ, мактаб ва боқчалар вақтинчалик ёпилди", дея ёзди.

Хоразмлик мухлис эса "Xorazmda 1-fevraldan maktablar vaqtinchalik yopilgan. Faqat kollejlar ochiq turibdi. Ayrim maktablarda sharoitlar juda yomon, maktab ichkarisidagi harorat bn ko'chadagi harorat deyarli bir xil", дея ёзди.

Навоийда эса мактаблар ёпилмагани ҳақида хабар қилди WhatsApp орқали Озодлик мухлиси:

"Бизларда ҳамма мактаблар ишлаб турибди. Йўлларни тозалаб бўлишди. Совуққа чидаса бўлади", дея ёзди навоийлик мухлис.

Бошқа бир мухлис эса "Man Оhangaron tumanida yashayman OLLOHGA shukr gaz svet bor maktab boqcha ishlayapti boshlangich sinflarni yopilganligi kichkina bolalar maktabga kelayotganda sovqotib kasal bulmasligi un", дея хабар йўллади. (Хабар таҳрир қилинмаган)


Қорда тормози ушламаган машина
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:17 0:00


Қорақалпоғистонда мактаблар 31 январдан буён ёпиқ

Мамлакатнинг бошқа вилоятларига нисбатан Қорақалпоғистондаги мактаб ва коллежлар бир неча кун аввал ёпилган.

Нукуслик ўқитувчининг исмини очиқламаслик шарти билан Озодликка айтишича, 31 январдан буён шаҳардаги барча таълим масканлари ёпиқ ҳолда.

- 6 февраль куни очамиз дейишган. Лекин билмадим балки узайтирилар. Ўтган жума куни ёпилган. Боқчалар ҳам ишламаяпти. Коллежлар ҳам шу. Ўқиш бўлмаяпти совуқ туфайли. Вақтинча тўхтатилган,- дейди нукуслик ўқитувчи.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00
Бевосита линк


Беруний шаҳрида яшовчи муштарийнинг ёзишича, кечалари ҳаво ҳарорати 30 даражагача тушиб кетаяпти:

"Qoraqalpog'iston res beruniy shahridan yozyapman bizda 25- 30 darajali sovuq hukmron. 4- 5 kundan beri o'tin ham tugamoqda. gaz yo'q. svet 5- 6 soat yonadi yashash qiyin nima qilamiz? ish yo'q oilam nogironlik va qarilik pensiya si bilan amallayapmiz men 25 daman ko'z kasalligi tufayli nogironlik pensiya olaman ota onam ham pensiya da oyiga 600000 so"m olamiz u ham yarmi plastic pochta chi ham 20000 olib qoladi har oy yep ichiga so"rg'a yetyapdi o'tin olaylikmi yep ichaylikmi bilmay qoldik hamma narsa sovuq tufayli hamma narsa qimmat lashmoqda nima qilaylik bu o'zbek lar hamma siga chidar ekanda men chiqsam ko'chaga hech Kim chiqmaydi omi odamlarga hech narsani tushuntirolmaysan shunaqa gaplar", (Таҳрир қилинмаган) дея ёзди берунийлик муштарий.

Самарқанддан жўнатилган суратларда қаҳратон совуқ акс етган:




Тошкентдаги вазият


WhatsApp орқали хабар йўллаган тошкентлик муштарийга кўра, Тошкентда ҳам вазият яхши эса.

“Тошкент совуқ, йўллар муз. Боқча-мактабларнинг айримлари ишламаяпти. Боқчаларда трубалар ёрилган. Уларни мудираларга ўзларининг ҳисобидан тузаттишга мажбурлаяпти. Туман мудирлари боқча мудираларининг тепасига келиб, “ўрнинг керак бўлса тузатасан”, деяпти. Мудиралар наилож ота-оналардан пул йиғиб тузатаяпти. Айримлар боқчага берилган продуктани сотиб тузаттираяпти. Бу Сергелидаги 236-боқча, яна шу тумандаги бошқа боқчаларда ҳам аҳвол шу”, дея ёзди тошкентлик муштарий.

Яна бир тошкентлик муштарийга кўра, Сирғали туманидаги 1-синф ўқувчиларига совуқ туфайли таътил берилган.

"Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 300-мактабда фақат биринчи синф ўқувчиларига таътил берилди. Келаси душанбагача", дея хабар қилди тошкентлик мухлис.

Яна бир тошкентлик муштарий ҳам пойтахтдаги айрим мактаблар ёпилгани ҳақида ёзди: “Кўп мактабларда 2, 3 кун дам олиш берди. -15, -18 даража совуқ бўлаяпти”, дея ёзди.


Тошкентда транспорт воситаси қорда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00


Тўйтепалик мухлиснинг ёзишича, боқча ва мактаблар шахсан Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси билан ёпилаяпти.

"Мен Тўйтепада, дачадаман. Жуда совуқ, қор қалин. Шаҳарда ҳам боқчалар ёпилган. Мирзиёев шахсан буюрган. "Совуқдан одам ўлди, деган гапни эшитмай" деган. Шунинг учун боқча, мактабларни ёпишган", дея хабар йўллади тўйтепалик муштарий.

Тошкентдан етиб келган хабарларга кўра, пойтахт бозорларидаги мева-чевалар музлаб қолаяпти.

Совуқ туфайли нарх-наво ҳам осмонга ўрлаяпти, дея хабар қилишди тошкентлик мухлислар.

"Бугун Тошкентдаги "Фарҳод" бозорида кун совуқлиги учун озиқ-овқатлар нархи ошиб кетди", дея ёзди тошкентлик муштарий.

Бошқа бир муштарий эса "Тошкент кўчаларини қор босиб ётибди. Ҳеч ким тозаламаяпти. Фақат президентский трассани тозалашди", дея хабар йўллади.


Тошкентда 3 февраль куни -13 даража совуқ бўлаяпти. Қуйида Тошкентдаги вазият акс етган суратларни томоша қилишингиз мумкин:




Олмалиқдан келган хабарга кўра, қаттиқ совуқ туфайли светафорлар ишдан чиққан.

"Қаттиқ совуқ. Кўчада транспортлар кам. Светафорлар ишламаяпти.Совуқдан сувлар музлаб қолган", дея ёзди олмалиқлик мухлис.

Аэропортлардаги вазият

3 февраль, соат 16.00 да Наманган аэропорти очилган, Фарғонаники ёпиқ эди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб, қор кўп ёққани мамлакатдаги баъзи аэропортлар фаолиятига ҳам таъсир қилди.

Озодлик қўлга киритган маълумотларга қараганда, Термиз, Наманган, Фарғона ва Андижон аэропортлари ишида узилиш содир бўлди.

Масалан, Фарғона аэропорти 3 февраль, соат 16.00 да ҳам ёпиқ қолаётган, ҳаво майдонининг қачон очилиши маълум эмас эди.

Халқаро Тошкент аэропорти маълумот хизматидан 3 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 15у 45 да олинган маълумотга қараганда, Тошкент ҳаво майдони парвоз ва қўниш учун очиқ эди. Бироқ Термиз ва Наманган аэропортлари ўша дақиқада ёпиқ эди.

Орадан бир неча дақиқа ўтказиб Наманган аэропорти билан боғландик ва унинг очилганини билдик.

- Эрталаб соат 10.30 да очилдик. Шу соатгача 4 та рейс қабул қилдик. Яна битта рейс қолди, қабул қиламиз, деди Наманган аэропорти расмийси.
Унинг айтишича, Андижон ва Фарғона аэропортлари учиш-қўниш йўли қордан тозаланаётгани сабабли ёпиқ.

Фарғона аэропорти ходимларидан бирининг айтишича, бу ҳаво майдони 2 февраль куни биттагина рейсни қабул қилиб олган. 3 февраль куни эса, (ҳар ҳолда маҳаллий вақт билан соат 16.30 гача) Фарғонадан парвоз амалга оширилмади, учоқ қабул қилинмади.

Андижон ва Термиз аэропортлари билан боғланиб бўлмади.

Лекин Термиз аэропортидаги вазиятни шу шаҳардаги таксопарк ходими айтган гапдан тасаввур қилиш мумкин.

- Қорнинг қалинлиги белгача, ҳозир ҳам ёғаяпти.


Йўллардаги вазият:

“Ayni vaqtda harorat 28 gradus sovuq. Toshkent-Jizzax magistral yöllari kechasi yopilgan. Maktab, litsey, kollej, intstitutlar faoliyati davom etmoqda.Yöllarni qordan tozalash uzluksiz davom etmoqda. Hech qanday tabiat ofatlari, turli kasalliklar ayni vaqtda yöq”, (Таҳрир қилинмаган-таҳр) дея ёзди WhatsApp орқали ўзини таништирмаган муштарий.

“Нукусда одам ташийдиган Дамас автомобилларини йўллардан олишди. Йўллар яхлаб қолгани учун. Йўловчилар пиёда қолиб кетмоқда”, дея ёзди нукуслик муштарий.


“Жиззахда йўллар яхлаб қолгани учун авто ҳалокатлар рўй беряпти. ДАН ходимлари қарамаяпти. Йўлда машиналар жуда кам”, деб ёзди жиззахлик муштарий.

Бошқа бир муштарий эса ўзининг бошидан кечирган воқеани ёзди:

“Йўллар ёмонлигидан сирпаниб, йўлидан чиққан Дамаснинг тагида ўзим қолиб кетдим. Худо асради, тирик қолдим”, дея ёзди ўзини таништирмаган муштарий.


“Йўлларни кимнинг вақти бўлса, ўша тозалаяпти”

Термиз таксопарки вакилидан йўллар аҳволини сўрадик:

- Йўллар қордан тозаланаяптими?
- Когда как.
- “Когда как”и қанақа?
- Кимнинг вақти бўлса, ўша тозалаяпти.
- Шаҳар ҳокимияти кўчаларни тозалаш учун махсус машиналар чиқаргани йўқми?
- Йўқ.

Қамчиқда нима гап?

Ангрен – Тошкентни Фарғона водийси билан улайдиган стратегик йўлдаги Қамчиқ довонининг Тошкент томонидаги остонаси. Шу шаҳарлик бульдозерчи Абдуқаҳҳорнинг айтишича, аввалига ёққан ёмғир қорга айланган ва мана 2 кундан бери ёғмоқда, лекин шаҳарда транспорт қатновида узилиш бўлгани сезилмаяпти.

Бульдозерчи Абдуқаҳҳордан довон очиқми-йўқми, деб сўрадик.

- Довонда техника кўп, тозалаб турибди, йўл очиқ, деди ангренлик тингловчимиз.
Афтидан, бульдозерчи 2 февралгача бўлган маълумот билан ўртоқлашди. Чунки наманганлик бир манбанинг айтишича, довон 2 февраль куни очиқ эди (“Ўғлим кеча Қашқадарёга кетди”) лекин 3 февраль куни ёпиқ эди (“Тошкентга кетаётган дўстим қайтиб келди”).

Қашқадарё, Андижон ва Фарғонадан жўнатилган суратлар:





Шовотда фавқулодда совуқдан газ қувури ёрилди

2 февралга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Шовот туманида ҳаво ҳарорати - 26 даражагача пасайиб, газ қувури икки марта ёрилиб кетгани оқибатида аҳоли газсиз қолди.

Шовот туман газ идораси диспетчери Ражаббой Бобожонов Озодлик билан суҳбатда 1 февраль куни тунда ва 2 февраль куни эрталаб Бўстон жамоа хўжалиги яқинида газ қувури икки марта совуқдан ёрилиб кетганини, ҳозирда авария бартараф қилиниб, аҳолига газ етказиб бериш қайта тикланганини айтди.

Ўзбекистон Гидрометереология маркази маълумотига кўра, кейинги 2-3 кун ичида Республика шимолида ҳаво ҳарорати -23 -28 даражагача пасайиши кутилаяпти.



Ургут: Уйдаги идишларда сув музлаб қолаяпти

Ургутлик муштарий ўзи яшаётган ҳудуддаги вазият борасида қуйидагиларни маълум қилди:

"Ahvolimiz judayam tarang.
Svet sutkasiga atigi yarim soat bo'lsa bor, bo'lmasa yo'q.

O'tgan kuni otam bilan yong'oq kesdik. Hovlimizda 2 ta yong'oq bor edi. Kichkinasini kesib, maydalab tayyorlab qo'ydik. (qo'llarim qavarib ketdi boltani zarbidan)

2 ta ukam, otam-enam, men, akam bilan xotini va 3 ta bolasi (jami 10 kishi bitta xonaga tiqilib olib uxlamoqdamiz. Boshqa xonada jiyanning suv ichadigan idishida suv bor edi. Bugun ertalab ichidagi suvi muzlabdi",
дея ёзди ургутлик муштарий. (Унинг ёзганларини тўлиқ равишда шарҳлар қисмида ўқишингиз мумкин)

** *** *** *** *** *** *** *** *** ***

Сиз яшаётган вилоятда вазият қандай: Неча ҳарорат совуқ бўлаяпти? Боқча ва мактаблар ишлаяптими?

Жамоат транспортларида муаммо йўқми? Уйларни қандай иситаяпсизлар?

Умуман қаҳратон совуқ билан боғлиқ ҳар қандай маълумотни шу ерда шарҳ сифатида қолдиришингиз мумкин!!!

Илтимос!!! Агар эфирга гапирадиганлар бўлса, марҳамат телефон рақамингизни беринг!!
XS
SM
MD
LG