Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:36

Волгоградда ўзбекистонлик эр-хотин болафурушликда айбланмоқда


2011 йилда Красногорск шаҳридаги "Ашан" гипермаркетига ташлаб кетилган Амиржон Тўхтаев.
2011 йилда Красногорск шаҳридаги "Ашан" гипермаркетига ташлаб кетилган Амиржон Тўхтаев.
Волгоградда ўзбекистонлик эр-хотин 5 кунлик фарзандини 500 минг рублга сотаётган пайтда қўлга олинди. Савдони Интернет орқали уюштирган ота-она полиция томонидан юборилган “харидорга” қизалоқни арзонроқ қилиб беришни ваъда қилган. Маҳаллий диаспора вакиллари сўнгги бир йилда Волгоградда ўзбек муҳожирларининг бола савдоси билан иккинчи бор қўлга тушаётганига эътибор қаратмоқда.


Бола сотмоқчи бўлган жуфтлик Интернетдаги эълонидан тутилди

Россиянинг Волгоград шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари 14 май куни туғилган қизини ярим миллион рублга сотиш нияти борлигини Интернет тармоғидаги сайтлардан бирида эълон қилди.

Бу эълонга кўзи тушган маҳаллий полиция “харидор” сифатида жиноят-қидирув бўлими ходимларини юборган ва икковлонни қўлга олди.

Волгоград вилояти бўйича Россия Тергов қўмитаси бошқармаси ахборот маркази вакили Наталья Куницина бу ҳақда мана буларни маълум қилди:

- 2014 йилнинг 19 майида Казахская кўчасидаги туғруқхонанинг ўзида “харидорга” ўз гўдагини 400 минг рублга пуллаётган пайтда иккалови полиция ходимлари томонидан қўлга олинди. Улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. Ҳозирча уларнинг қачон Россияга кириб келгани номаълум. Улар расман никоҳдан ўтмаган. Аёл 28 ёшда, эркак 21 ёшда, - дейди Наталья Куницина.

Тергов қўмитаси вакиласи сўзича, исми тергов бораётгани боис ошкор қилинмаётган эр-хотин болани сотиш режасини фарзанди туғилмасдан олдин – жорий йилнинг апрель ойида режалаштирган.

14 май куни туғилган қизча болафурушликда айбланаётган ота-онаси томонидан 500 минг рублга баҳоланган, лекин “товар арзонроқ ҳам сотилиши мумкинлигига” ишора қилган.

- Ҳозир бола шифохонада. Тергов якунига қадар ўша ерда қолади. Боланинг ота-онасининг айби бор-йўқлигини суд ҳал этади. Уларни ҳибсга олиш масаласи кўрилмоқда. Сўроқ пайтида улар ўз фарзандини иқтисодий ночорлик туфайли сотишга мажбур бўлганини айтди, деди Волгоград вилояти бўйича Россия Тергов қўмитаси бошқармаси ахборот маркази вакили Наталья Куницина.

Вилоят Тергов қўмитаси расмийси ўзбекистонлик муҳожирлар Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 127.1 моддаси 2 қисми асосида "вояга етмаган шахсни сотишга уриниш" жиноятини содир этганликда гумон қилинаётганини билдирди.

Бу модда асосида айбланувчиларга 8 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.


"Асосий сабаб - иқтисодий ночорлик"

Волгоград ўзбеклар жамоаси фаоли Рустам Жумаев Озодлик билан суҳбатда бу сўнгги бир йилдаги иккинчи ҳолат эканига эътиборимизни қаратди.

- Асосий сабаб – иқтисодий қийинчиликдан боласини сотишга мажбур бўляпти. Ўтган йили Биковский районда хоразмлик бир аёл қизчасини сотаман, деб ушланувди. Уни яна бир боласи бор эди, онаси келиб болани васийлигини ўз зиммасига олмоқчи бўлди. Ўзбекистонда ҳам уйи йўқ экан бу аёлни – суд бермади болани. Билишимча, 4-ми, 6 йилми олиб қамалиб кетди ўша хоразмлик аёл. 2 минг долларга сотмоқчи бўлувди боласини. Охири, отаси топилиб, болаларни отаси олиб кетди, дейди Рустам Жумаев.

Аниқланишича, бу аёл маҳаллий тадбиркор фермерлардан бирига 1,5 минг доллар қарз бўлиб қолган ва шу тариқа ўз қарзидан қутулмоқчи бўлган.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:16 0:00
Бевосита линк


"Бола туғиб сотиш бизнесга айланган"

Маҳаллий ўзбеклар жамоаси раҳбари меҳнат муҳожирлари орасида болафурушликнинг урчиётганига яна бир нарса туртки бўлмоқда, дейди.

- Иккинчи сабаби – 5 кунлик болани сотамиз деётган бўлса, одатда, ҳуштори билан юриб қўйиб, хомиладор бўлиб қолиб, боласини туққанидан кейин нима қилади?! Бундан икки йил олдин ўзбекистонлик ёш аёл бир озарбайжон билан юриб қўйиб, ҳомиладор бўлиб қолган. Туғиб боласини бировга ташлаб кетган экан. Яъни бола номақбул бўлиб чиққан, керак эмас... У шунчаки детдомга ташлаб кетмасдан, пул ҳам ишламоқчи бўлган, кўринади-да. Асосий мақсад – пул ишлаш, дея ўз фикрини билдирди Волгоград ўзбеклар жамоаси фаоли Рустам Жумаев.

Озодлик сўнгги бир вақтларда Россиянинг турли ўлкаларида ўз фарзандларини сотаётган ҳолатлар кескин кўпайиб бораётгани кузатилаётгани тўғрисида хабар бериб бормоқда.


Муҳожирлар орасида бола ўғрилари кўпаймоқда

2014 йилнинг феврал ойида Санкт-Петербургда ўз набирасини 80 минг рублга сотаётган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди: 50 ёшли бу аёл никоҳсиз ўғил туққан 24 ёшли қизини “шармандалик”дан халос қилмоқчи бўлган.

Самарада ўзбек аёли 4 ойлик гўдакни 35 минг рублга пуллаётганда ҳибсга олинган ва 17 ёшли она полициячиларга боласини сотиб, топган пулни Россия паспортини сотиб олишга сарфламоқчи бўлганини айтган.

2012 йилнинг 7 майида Москва шаҳрида ўз боласини оператив ходимларига 150 минг рублга пуллаётган 27 ёшли қирғизистонлик аёл ва 23 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳибсга олингани.

2011 йилнинг 22 мартида соат 11 ларда Красногорск шаҳрида жойлашган “Ашан” гипермаркетидаги озиқ-овқат аравачасида 7 ойлик Амиржон Тўхтаев ташлаб кетилгани.

Ленинград вилояти Рошчино қўрғонида ўзбек миллатига мансуб эркак ахлат контейнерига бир ойлик чақалоқни ташлаб кетгани.

2010 йил 17 май куни Митишчи шаҳар криминал милиция ходимларига маҳаллий бозорда ўз боласини 10 минг рубл пулга таклиф қилаётган ўзбекистонлик муҳожир аёл қўлга олингани.
XS
SM
MD
LG