Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:03

Адвокат: Адолат излагани учун қамалиб чиққан фермерга ери қайтарилмаяпти


Қорақалпоғистон республикасининг Амударё туманидаги собиқ “Улуқ” фермер хўжалиги раиси Олим Эшмуродов ундан ноҳақ тортиб олинган ерини қайтариб ололмаётгани ҳақида OzodMikrofon эшиттиришига шикоят бўлди.

Фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат Рустам Қорабоевнинг айтишича, ҳуқуқий ҳимоя воситасида озод этилган ва айблов бекор қилинганига қарамай, фермерга етказилган моддий ва маънавий зарар ҳануз қопланмаган, ундан ноҳақ тортиб олингани исботланган ер эса қайтарилмаган.

Амударё туманидаги собиқ “Улуқ” фермер хўжалиги раиси Олим Эшмуродов 2011 йилнинг сентябрь ойида ҳибсга олинган ва орадан икки ойдан ошиқ вақт ўтиб, озод қилинган эди.

Адвокати Рустам Қорабевнинг айтишича, ўшандан буён фермер ўз хўжалигини тиклаш, унга ноҳақ айблов қўйган туман раҳбариятига тегишли чора кўрилишига эришишга уринмоқда, аммо ҳаракатлари бесамар кетмоқда.

Қуйида унинг адвокати Рустам Қорабоев билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00
Бевосита линк

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG