Ўшдаги Бобур номидаги Ўзбек Давлат Академик театри саҳнасида Қирғизистон халқ ёзувчиси Жалил Содиқовнинг “Манаснинг ўғли Семетей” асари ўзбек тилида саҳналаштирилди. Қирғиз адабиётининг классикасига айланган мазкур драма Бобур тетарида 1985, 1995 йилларда ҳам саҳнага олиб чиқилган эди.