Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:01

Қашқадарё вилояти МХХ бошлиғи ҳам коррупция айби билан ҳибсга олинди


Икки ой ичида МХХнинг ўнлаб ходимлари ишдан четлатилиб, қамоққа олинди.
Икки ой ичида МХХнинг ўнлаб ходимлари ишдан четлатилиб, қамоққа олинди.

Қашқадарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳибсга олингани айтилмоқда. Озодлик манбаларига кўра, вилоятдаги энг нуфузли шахслардан бири ҳисобланган Иброҳим Деҳқонбоев билан бирга яна бир неча МХХ мансабдори ҳибсга олинган. Узметроном Интернет нашри ҳам Қашқадарё вилоятида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот тизимлари раҳбарларидан бири ҳибсга олинганини хабар қилди. Нашрга кўра, халқ орасида “Тожик” лақаби билан танилган бу шахс давлатга катта миқдорда зарар етказганликда айбланмоқда. Кейинги ойларда Ўзбекистонда МХХ тизимининг ўнлаб зобити қамоққа олинди.

Озодликнинг Қашқадарёдаги манбаларига кўра, вилоят МХХ бош бошқармаси бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев ўтган ҳафта ҳибсга олинган. Манбамизга кўра, у билан бирга МХХнинг ҳуқуқ-тартибот органларини назорат қилиш бўлими бошлиғи Санжар Йўлдошев ҳам қўлга олинган. "Ундан бир ҳафта аввалроқ эса, вилоят МХХ иқтисодий жиноятлар бўлими раҳбари ҳам ҳибсга олинган эди", дея билдирди Озодлик манбаси.

Одатга кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ёки бошқа расмий идоралардан бу маълумотни на тасдиқлаш, на инкор қилиш имкони бўлди.

Қашқадарё вилояти МХХ бошлиғи ҳам коррупция айби билан ҳибсга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:23 0:00
Бевосита линк

Лекин, Ўзбекистон ҳокимият тизимидаги ҳодисалардан яхши хабардор бўлган Узметроном нашри ҳам Қашқадарёда куч ишлатар идоралардан бирининг раҳбари ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Узметроном душанба куни эълон қилган хабарда ҳибсга олинган шахснинг исми ошкор қилинмаган, лекин унинг халқ орасида “Тожик” лақаби билан танилгани ва у асли Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидан экани қайд этилган ва гап Иброҳим Деҳқонбоев ҳақида кетаётганини англаш мумкин.

Узметроном нашрига кўра, вилоятдаги энг нуфузли бу шахс хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, катта миқдорда иқтисодий зиён етказиш, товламачилик каби жиноятларда гумон этилмоқда. Нашрнинг яна ёзишича, у нафақат Қашқадарё вилояти, балки Бўстонлиқ туманида ҳам маҳаллий бизнес устидан назорат ўрнатган. “Баъзи маълумотларга кўра, амалдорга қарашли бизнес ва молиявий активларнинг жами миқдори ўнлаб миллион АҚШ долларига тенгдир”, дея ёзди Узметроном.

Озодлик манбалари Деҳқонбоев ва бевосита унинг қўли остида ишлаган яна камида икки зобитнинг МХХ тизимида олиб борилаётган “тозалаш тадбири” доирасида ишдан четлатилганини айтишмоқда.

Кейинги икки-уч ой ичида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг ўнлаб нуфузли зобитлари ишдан олингани айтилмоқда. Улардан камида 12 нафари суд қилиниб, узоқ муддатли қамоқ жазоси олгани ҳақида Озодлик ўтган ҳафта хабар қилган эди.

Бу зобитлар МХХ тизимидаги энг нуфузли шахслардан ҳисобланган ака-ука Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевларга алоқадор эканига доир иддаолар бор.

Ундан аввал эса, Жавдат Шарифхўжаевнинг ўзи ҳам ҳибсга олингани тўғрисида Озодлик манбалари хабар қилган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасига яқин манбага кўра, Жавдат Шарифхўжаев "ишдан бўшатилган ва унинг устидан тергов олиб борилмоқда”.

МХХнинг Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бошқармаси кейинчалик Терроризмга қарши кураш бошқармасида ишлагани айтилган Жавдат Шарифхўжаевнинг “ишдан қувилгани" ҳақидаги маълумот яқинда Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова томонидан сиздирилган, дея иддао қилинган мактубда ҳам келтирилган эди.

Июль ойининг бошида Озодлик, МХХ тизимида олиб борилаётган “тозалаш операцияси” натижасида, бирданига 40 нафар МХХ зобити ишдан четлатилгани ва қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди.

Озодликнинг бир-биридан мустақил манбалари берган бу хабарларга кўра, ишдан олинган МХХ зобитларининг барчаси коррупция, ноқонуний тадбиркорлик, давлат маблағларини ўзлаштириш, хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш каби жиноятларда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG