Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:40

Алишер Усмонов хайрия фондида оққонга чалинган қизалоқ учун маблағ топилмади


Алишер Усмонов кўпроқ Путин каби ҳукмдорлар ва бойларга хайр қилиш билан ном чиқарган...
Алишер Усмонов кўпроқ Путин каби ҳукмдорлар ва бойларга хайр қилиш билан ном чиқарган...

Айни кунларда халқаро матбуот Россиянинг энг бой одами Алишер Усмоновнинг саратонга даво излаëтган америкалик биолог олим ким ошди савдосига қўйган Нобель медалини 4¸7 миллион долларга сотиб олиб¸ яна эгасига қайтаргани ҳақида ëзмоқда. Айни пайтда¸ асли ўзбекистонлик Усмоновга қарашли хайрия фонди 4 яшар қизини оққондан даволаш учун 4 миллион рубл излаëтганўзбекистонлик онага ўз ҳисобида маблағ қолмаганини билдирган.

Россиянинг энг бадавлат одами бўлиб қолаëтган Алишер Усмоновнинг 4 декабрь кунги ҳаракати ҳамон халқаро хабар агентликлари бош сарлавҳаларини безаб турибди.

Хусусан¸ аксар агентликлар саратон давосини топиш бўйича илмий изланиш олиб бораëтган америкалик биолог олим Жеймс Уотсоннинг жаноб Усмоновга билдирган миннатдорлигини кетма-кет эълон қилдилар.

Жаноб Уотсонга берилган Нобель мукофоти медали Нью Йоркдаги Christie’s ким ошди савдо уйида сотувга қўйилди ва уни сотиб олган Алишер Усмонов¸ медални унинг соҳибига қайтаришини эълон қилди.

Усмоновнинг бундай сахийлиги¸ ўз отаси айнан саратон касалидан ўлгани боис¸ асли наманганлик миллиардернинг бу дардга даво топиш йўлидаги илмий изланишларни қўллаб-қувватлаб келаëтгани билан изоҳланди.

Усмонов марҳаматидан қаттиқ таъсирланганини билдирган Жеймс Уотсон¸ 4 миллион доллардан ошиқ тортиқ пулини саратон касалликлари бўйича тадқиқот олиб бораëтган илмий марказларга беришини билдирди.

“Жаноб Усмоновнинг совғаси умримнинг қолган қисмини самаралироқ ўтказишим¸ бу даҳшатли касалликка дори излашни давом эттиришимга имкон беради”¸ деди жумладан америкалик Нобель мукофоти совриндори матбуотда эълон қилинган баëнотида.

Ракдан қутқарувчи даволар бор¸ аммо унга ҳаммада ҳам пул йўқ...

Бухоролик 4 яшар Самиранинг онаси Гулруҳ Шарипова ҳам ўз ватандоши Алишер Усмоновнинг саховатпешалиги ҳақида матбуотда кўп ўқиган¸ одамлардан турли лоф-қофларни кўп эшитган.

Ягона қизи Самира оққонга чалиниб¸ оиласи бор-будини сотиб бўлса ҳам¸ уни бу дарддан даволашга пул топа олмаслигини билганидан бери Гулруҳ¸ аввалига Ўзбекистон¸ уч ойдан бери эса¸ Россия бўйлаб жамоатчилик¸ биринчи галда эса¸ хайрия ва саховатпешалиги ҳақида ном чиқарган бойлар даргоҳига тинимсиз бош уриб келмоқда.

Хусусан¸ октябрь ойида Гулруҳ Москвадаги болалар илмий маркази қизини тузатиш учун сўраган 6 миллион рублни мисқоллаб бўлса-да йиғиш илинжида Алишер Усмоновнинг Рублевкадаги хайрия фондига ҳам мурожаат қилган.

Аммо бу даргоҳда мени лоақал эшитадиган тирик жон топилмади¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Гулруҳ.

Жамғармага топширган ëзма мурожаатига жавоб олиш учун ўзи икки ҳафтадан кейин телефон қилганида¸ унга ҳозирда хайрия учун ажратилган маблағ тақсимлаб бўлинди¸ 2015 йил июнь ойига қадар бу масала ëпиқ¸ деган мазмунда жавоб беришган.

Алишер Усмоновнинг оммавий ахборот воситалари сарлавҳаларини безаëтган саховатпешалигига кўп ҳам ëпишмаëтган Гулруҳнинг бу ҳикояси ортидан Озодлик мухбири Усмонов матбуот хизмати вакили билан боғланди.

Суҳбатдош Самира Шарипова тақдири ва уни саратондан даволаш учун хайрия маблағи йиғилаëтганию Гулруҳнинг Усмонов жамғармасига мурожаат қилганидан хабари йўқлигини билдирди:

- Бу жамғармага ëрдам сўраб мурожаат қилаëтганлар сонининг нақадар кўплигини тасаввур қилиш қийин эмас. Улар орасида ноинсоф таъмагирлар ҳам анчагина. Шунинг учун хайрия маблағини рисоладагидай тақсимлашнинг муайян механизмлари бор ва бу тизимдан сараланиш учун вақт керак¸ албатта. Мен Самиранинг ҳақиқатда ëрдамга муҳтож экани ҳақидаги гапингизга шубҳа қилмайман. Бизга тафсилотларни жўнатсангиз¸ бу ëрдам сўровининг имкон қадар тезроқ кўриб чиқилишини таъминлашимиз мумкин¸ деди Алишер Усмонов матбуот хизмати вакили.

Озодлик билан суҳбатда Гулруҳ¸ ўзбекистонлик миллиардер ва миллионерлар остонасига тинимсиз бош уравериб¸ улардан бирор ëрдам ола олмаганини айта туриб¸ ҳозиргача асосий ëрдамни ўзи каби оддий халқ вакиллари¸ хусусан¸ Россия ва қолган дунëда яшаëтган меҳнат муҳожирларидан олганини айтади.

- Оддий халқдан қўймасин ўзи. Менга Озодликдан Самира ҳақида ўқиган мигрантлар пул йиғиб¸ олиб келишди. Мен йиғлаб юбордим. Оғир кунимда шулар яраяпти. Бойлардан бирор нарса чиққани йўқ¸ дейди Гулруҳ.

XS
SM
MD
LG