Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:47

Қирғизистон мусулмонлари Муҳаммад пайғамбар карикатуралари чоп этилганига қарши намойиш ўтказди


Бишкекда мингга яқин одам йиғилган митинг Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламга нисбатан карикатура чоп этилганига норозилик сифатида минтақада ўтказилган биринчи йирик намойиш бўлди. Митингда таниқли сиёсатчилар ва депутатлар ҳам иштирок этди.

Қирғизистон мусулмонлари Муҳаммад пайғамбар карикатуралари чоп этилганига қарши намойиш ўтказди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00
Бевосита линк

Бишкекдаги митинг Оллоҳу Акбар ҳайқириқлари билан бошланиб,Қуръон ўқиш билан якунланди. Митингга йиғилган мингга яқин одам қўлларида “Мен пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламни яхши кўраман”, “Биз пайғамбарларга карикатура чизилишига қаршимиз” каби шиорларни кўтариб олган эди.

Митинг таниқли дин арбоби Ўзбек ҳожи Чўтўнов, диншунос Қодир Маликов, сиёсатчи Руслан Бекназаров томонидан уюштирилган. Митингда Қирғизистон парламентининг депутатлари Турсунбой Бакир ўғли ва Иргал Кадиралиева иштирок этди.

-Биз фақат ислом қадриятларини эмас, умумдиний қадриятларни, жумладан, насроний дини қадриятларини ҳам ҳимоя қилаяпмиз. Бугунги кунда дунё даҳшатли таҳдид остонасида турибди, яъни сунъий йўл билан мусулмонлар ҳамда насронийлар орасида фитна қўзғатилмоқда. Мусулмонларни турли гуруҳларга бўлиб, уларнинг ўртасида фитна чиқарилаяпти. Бугунги кунда бутун Ислом олами олов ичида қолди. Афғонистондан бошлаб Суриягача уруш бормоқда. Фитна қўзғаётганлар глобал сиёсатда икки юзлама сиёсат олиб бораяпти. Биз айнан мана шу иккиюзламачиларга қаршимиз, -деди диншунос Қодир Маликов.

Митингга йиғилган бишкеклик мусулмонларнинг кўпчилиги “Charlie Hebdo” журналида Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламга нисбатан карикатура чоп этилгани ислом дунёсини парчалаб ташлаш ва заифлаштириш мақсадида уюштирилаётган фитна экани тўғрисида гапиришди.

Бир неча йиллардан бери Муҳаммад пайғамбар карикатураларини эълон қилиб келган Париждаги “Charlie Hebdo” журналига 7 январь куни террорчилар томонидан қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлган эди.

Журналинниг 14 январь куни сотувга чиқарилган янги сонида Муҳаммад пайғамбар қўлида “Мен Шарли” деган ёзув билан кўзидан ёш тўкиб турган ҳолатда акс эттирилган.

Қирғизистон мусулмонлари Муҳаммад пайғамбар карикатуралари чоп этилганига қарши намойиш ўтказди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00

​Бишкекдаги митингда иштирок этган Али Касимов “Charlie Hebdo” журналига қилинган ҳужум провокация маҳсули бўлган, деган фикрда.

-Бу сабаб эмас, оқибатдир. Яъни Ғарбнинг провокацияси оқибатида мана шундай ҳужум содир этилди. Албатта, бу қотилликни ҳар қандай ҳолатда ҳам оқлаб бўлмайди. Аммо қотилликка журналинниг ўзи ўйлаб топган фитна сабаб бўлганини ҳам эсдан чиқармаслик керак, -деди Али Касимов.

Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғли эса митинг пайтида журналистларга берган интервьюсида “Charlie Hebdo” журналига қилинган ҳужум Ғарб матбуотида бир томонлама ёритилаётир ҳамда “бундай ёндашув айнан мусулмонларга қарши йўналтирилган”, дебҳисоблашини билдирди.

-Ҳамма жойда “Мана кўрдингларми, ислом билан ўйнаш қандай оқибатларга олиб келишини, мусулмонларга қаттиқ босим кўрсатиш, уларни таъқиб этиш керак эди, шунда Европа тинчроқ бўлар эди” қабилида фикрлаётган таҳлилчилар ва сиёсатчиларга сўз берилмоқда. Париждаги “Тинчлик марши”да эса Европа президентлари ва Бош вазирлари билан бир қаторда биринчи сафда Исроил Бош вазири Нетеняҳу қўл ушлашиб борди. Минглаб фаластинликлар, жумладан, юзлаб болаларни ўлдирган шахснинг “Тинчлик марши”да биринчи қаторда бориши абсурд эмасми? Бу ғарбнинг иккиюзламачилик сиёсатидан дарак бермайдими? – деди Турсунбой Бакир.

Бишкекда ўтган митинг Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламга нисбатан карикатура чоп этилганига қарши минтақада ўтказилган биринчи йирик намойиш бўлди.

17-19 январда бу каби кўп минглик намойишлар Чеченистон, Покистон, Иордания, Жазоир, Сурия, Хиндистон, Филлиппин ва Исроилда бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Исроилнинг Қуддус шаҳридаги намойиш фаластинликлар томонидан уюштирилган.

XS
SM
MD
LG