Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:45

BahsOnlineда сайловолди дебатлари: Мўминов - Чориев


18 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган BahsOnlineда виртуал президентлик сайловига номзодини қўйган Бирдамлик халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев ва АҚШда яшаётган ўзбекистонлик Мирраҳмат Мўминов баҳслашди.

Виртуал сайловда президентликка ўз номзодларини қўйган Бирдамлик халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев ва АҚШда яшаётган ўзбекистонлик Мирраҳмат Мўминовнинг Виртуал сайлов комиссиясига тақдим қилган сайловолди дастурлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиняпти.

Айни пайтда, Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий ҳаётни ўзгартириш борасида бу икки номзод ўртасида Фейсбук ижтимоий тармоғида бораётган баҳс бир неча ойдан бери тинмайди.

Мирраҳмат Мўминов Баҳодир Чориев номзодини президентликка лойиқ кўрмаслигини айтар экан, оппонентининг ўтмиши шубҳали эканлигига шама қилади:

“Бу одам президентликка умуман лойиқ эмас. Унинг бу кунларга етиб келиши, ўзича халқ ҳаракати ташкил қилиши жуда шубҳали. У мол аччиғида ўзини сиёсатга урган, Ўзбекистон хавфсизлик кучлари билан алоқада бўлган одам. Мен буни баҳсда исботлаб бераман”, дейди Мирраҳамат Мўминов.

Айни пайтда, Баҳодир Чориев оппонентининг бу фикрларига жиддий қарши эканини айтар экан, Мирраҳмат Мўминовни демократияни ниқоб қилиб, Ўзбекистонда халифалик давлати қуриш тарафдори эканини таъкидлайди:

“Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистонда демократик, эркин фуқаровий жамият қуриш. Мўминовнинг мақсади эса демократия ниқоби остида исломий-диний давлат барпо қилиш. Мен унинг бу ниқобини баҳсда йиртиб ташлайман”, дейди Баҳодир Чориев.

18 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05 да OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz манзилларида бошланган BahsOnline мунозарасида ана шу икки виртуал номзод баҳслашди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

BahsOnlineда сайловолди дебатлари: Мўминов - Чориев
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG