Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:24

1916 йил қирғинини Ўзбекистонда ҳеч ким эсламаяпти


Чор Россиясига қарши исён кўтарган туркистонликлар дорга осилган, қилич билан чопилган ва сургун қилинган.
Чор Россиясига қарши исён кўтарган туркистонликлар дорга осилган, қилич билан чопилган ва сургун қилинган.

Роса бир йилдан сўнг Ўзбекистонда 1916 йилда кўтарилган халқ қўзғолонлари ва бу исёнларнинг Чор Россияси томонидан аёвсиз бостирилганига 100 йил тўлади. Исёнларни бостириш давомида рус аскарлари томонидан юз минглаб одамлар қирғин қилинган. Бироқ Ўзбекистонда бу мавзу на тарихчилар, на фуқаровий жамият ва на ҳукумат томонидан эсланмаётир.

1916 йилда Марказий Осиёдаги халқлар Чор Россиясининг мардикор олиш сиёсатига қарши исён кўтарган эди. 1916 йил 25 июнда подшо Николай Иккинчи имзолаган Туркистоннинг рус бўлмаган миллатларидан мардикор олиш тўғрисидаги Фармонга қарши исён ўша йилнинг 4 июлида Хўжандда бошланган. Унда ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар иштирок этган эди. Мазкур фармонга қарши энг кўп исёнлар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтгани тарихий ҳужжатларда қайд этилган.

Ҳужжатларга таянадиган бўлсак, 1916 йилнинг июлида Самарқандда 25 та, Сирдарёда 20 та, Фарғона водийсида 86 та қўзғолон кўтарилган. Барча исёнлар Россия қўшинлари томонидан аёвсиз бостирилган.

Қирғизистон президенти 27 май куни Россия томонидан 1916 йилда қирғизларнинг оммавий қатлиом қилинганининг 100 йиллигини хотирлаш ва нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қирғиз тарихчиларининг бир қисми ва фуқаролик жамиятининг айрим вакиллари 1916 йил воқеаларини геноцид деб тан олишини ва Россия бу қирғин учун товон пули тўлашини талаб қилиб келади.

Аммо Ўзбекистонда 1916 йил воқеалари фуқаролик жамияти, олимлар ёки ҳукумат томонидан эсланмайди.

Ўзбекистонлик тарихчи олим¸ профессор Гога Ҳидоятов 1916 йил воқеаларини бугунги кунда ўзбек тарихчилари томонидан ўрганишга қизқиш билдирмаётганини айтди.

Тарихчи олим Гога Ҳидоятов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:32 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG