Жалолобод, Наманган, Ўш, Андижон, Боткен, Фарғона...Ўзбекистон билан Қирғизистонни боғлаб турган мазкур чегара ҳудудларида қўшни давлатга келин бўлиб тушган ўн минглаган аёллар узоқ йиллардан бери фуқаролик ололмай, ҳуқуқлари паймол бўлган ҳолда яшашга мажбур бўлмоқда.