Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:32

Мунаввара Ойматова: Тожикистонда ўзбек маънавияти таназзулга юз тутмоқда


Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида яшовчи шоира Мунаввара Ойматова.
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида яшовчи шоира Мунаввара Ойматова.

"Шоир билан суҳбат" дастурининг бугунги меҳмони тожикистонлик ўзбек шоираси, "Табу" романи муаллифи ва адабиётшунос олима Мунаввара Ойматова Тожикистонда ўзбек тили, маънавияти ва адабиёти таназзулга учраётганидан қаттиқ ташвишда. Шоиранинг “Мозаика”, "Ғусса марсияси", “Соҳилдаги битиклар" китоблари адабиёт муҳиблари кутубхоналаридан муносиб жой эгаллаган.

Мунаввара Ойматова 1970 йилнинг 9 февралида Душанбе шаҳрида туғилган. Хўжанд Давлат университетида таҳсил олган. Хўжанд давлат университетида меҳнат қилади, филология фанлари номзоди.

Шоиранинг “Мозаика”, "Ғусса марсияси", “Соҳилдаги битиклар" шеърий тўплами, “Табу” романи, "Дадамга мактублар" насрий китоби адабиёт муҳиблари кутубхоналаридан муносиб жой эгаллаган.

Айни пайтда Мунаввара Ойматова “Румий ва ўзбек адабиёти” мавзуида докторлик илмий иши устида ишламоқда.

Шоира билан суҳбатни қуйида тингланг.

Мунаввара Ойматова: Тожикистонда ўзбек маънавияти таназзулга юз тутмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG