Ҳакам ҳукм чиқарилгунга қадар Жуковскийни қамоқда ушлаб туриш бўйича қарор танаффусдан кейин эълон қилинишини айтди.
Адковат сўзини тугатганини айтди. Жуковский ҳеч нима илова қилмаслигини билдирди.
Кончанинг айтишича, прокурор Ўзбекистон ҳукуматининг ҳужумга алоқадорлигини исботлай олмаган. Шунинг учун бу даъво ассосиз деб топилиб, суд ишидан олиб ташланиши керак.
Прокурор Жуковскийнинг ўз машинаси ичида газета ўқиб ўтиргани ёки ухлаётганини кўрганликлари ҳақидаги кўрсатмалар заиф эканини айтади. У Довуд Назаровнинг Жуковскийни бир кун олдин кўргани ҳақидаги кўрсатмаси ҳам ишончга лойиқ эмаслигини билдиради.