Ўзбекистонга юборилган сўровномалар тақдим қилинди
"Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари йиллик репортлари тақдим қилинди. Хусусан, дадамларга ўтказилган таҳдидлар ва тазийқларни тасдиқловчи далил сифатида уйдан ҳайдашга уринишлар, яқинларни қамашлар, ўғирлашлар ва қийноқлар бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатиляпти.
Ўзбекистонга юборилган мана шу иш бўйича бир неча суровномалар бир бир тақдим қилинди. Жавобсиз колган сўровномалар.
Россиядан олинган янги ҳужжатлар тақдим қилинди. Жуковский ўзини жуда хотиржам қилиб кўрсатяпти. Айнан ҳамма билган ва кўрган, Стромсундда юрганига гувоҳ бўлган, камераларга тушган шахс. Ўрта бўйлик, сариқ, кўринишидан жисмоний бақувват, мунтазам жисмоний машқ қилиб юрадиган одамлиги кўриниб турибди. Прокурорга ва катта экранда бирин-кетин тақдим қилинаётган далилларга қараб, кузатиб боряпти".
Жуковскийнинг ҳаракатларига оид техник далиллар кўрсатилди
"Ҳозир техник далиллар, тикланган чат, скайп алоқаларини кўрсатиляпти. Камерага тушган суратлари, телефон алоқалари. Биринчи маҳкамада "Аминовани акаси" деб айтилган Россиядаги шахснинг ҳам маълумотларини аниқлангани ва Швецияга тақдим қилингани кўрсатиляпти. Ҳозир Жуковскийни Швециядаги ҳаракатлари техник далиллар билан кўрсатиляпти.
Асосий ҳакам, ёши катта эркак киши (70 ёшлар) қоғозлар, далилларни актив кузатиб боряпти".
Обид Назаровнинг ўғли Довудхон маҳкама жараёни ҳақида
Судга қизиқиш
Маҳкама танаффусдан кейин яна давом этмоқда.
Унга қизиқиш Швеция жамоатчилиги орасида ва, айниқса, Швецияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар орасида катта.
Мухбиримизга кўра, судни кузатгани мамлакатнинг турли нуқталаридан ўзбек муҳожирлари келган.
Бир швед журналисти сўзларига кўра, уларнинг кўпи, Ўзбекистонда яқинлари тазйиқларга учрашидан қўрқиб, сурат ёки видеога тушиб қолишни исташмайди.