Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:52

Ўзбек мухолифатчилари Европада “Tug'yon” радиосига асос солди


“Tug'yon” радиоси логотипи.
“Tug'yon” радиоси логотипи.

Европадан бошпана топган ўзбекистонлик фаоллар¸ хусусан¸ “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашининг қўшма лойиҳаси бўлган янги “Tug'yon” онлайн-радиоси 16 январдан иш бошлади.

Радионинг биринчи эшиттириши бундан 24 йил аввал Тошкентда бўлиб ўтган фожеали воқеаларга бағишланди. 1992 йилнинг 16 январида Тошкентда талабаларнинг нон нархи ошганига қарши норозилик чиқиши қонли намойишларга айланиб кетган эди. Ўшанда ҳукумат кучларининг талабаларга қарата ўт очиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Радио муҳаррири ва бошловчиси Улуғбек Бакировнинг Озодлик радиосига айтишича, “Tug'yon” радиоси эшиттиришлари кенг жамоатчилик учун мўлжалланган бўлиб, унда асосан, фуқаролик жамияти фаоллари, мухолифат намоёндалари, давлат ва сиёсат ҳамда жамоат ва дин арбоблари, ҳуқуқ ҳимоячилари, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, санъаткорлар ва бошқа соҳа вакиллари ҳамда оддий радио тингловчилар билан суҳбатлар уюштирилади.

“Tug'yon” онлайн-радиоси ҳар ҳафтада энг камида икки маротаба эшиттириш тайёрлайди. Бу эшиттиришларни “Ўтюраклар клуби” ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашининг веб-саҳифалари ва ижтимоий тармоқлар орқали эшитиш мумкин бўлади.

“Tug'yon” радиоси ҳақида Озодликка Улуғбек Бакиров гапириб берди.

Улуғбек Бакиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00

XS
SM
MD
LG