Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:44

Қирғизистон: Бош вазир ва амалдорларнинг имтиёзли автомобил рақамлари йўқ қилинди


Қирғизистонда "KG" номерлар йўқ қиланётган патйда олинган сурат.
Қирғизистонда "KG" номерлар йўқ қиланётган патйда олинган сурат.

Бундан буён Қирғизистон йўлларида ҳамма ҳайдовчилар тенг ҳуқуқли бўлади. Қирғизистон давлат рўйхатга олиш хизмати парламент депутатлари, ҳукумат ва президент маъмурияти амалдорларига алоҳида имтиёзларни берувчи КG номерларини йўқ қилишга киришди.

Қирғизистон: Амалдорларга имтиёзлар берувчи "KG" номерлар йўқ қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00

- Бундан буён одамларнинг ҳукумат ёки бошқа идоралардаги эгаллаган лавозимларига қараб имтиёз берилмайди. Барча автомашиналарда оддий давлат рақамлари бўлади. Масалан, 125- сериядаги давлат рақими Бош вазирга, 126 сериядаги номер эса ижтимоий жамғарманинг оддий ходимига берилиши мумкин. Бу тадбирнинг асосий фалсафаси- йўлга автомашина ҳайдаб чиққан ҳар бир фуқаронинг фақат биргина мақоми бор-у оддий ҳайдовчидир. Унга алоҳида қандайдир имтиёзлар берилмайди, -деди Давлат рўйхатга олиш хизмати раҳбари Тайирбек Сарпашев.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг билдиришича, айни пайтда республикада "KG" русумидаги номерлар 143 амалдорга берилган эди. Уларнинг 124таси 3 февраль куни йўқ қилинди. Қолган 19та номер эса 18 февралгача амалдорлардан қайтариб олиниб, йўқ қилинади.

Бунгача Қирғизистон фуқаролик жамияти амалдорлар ва депутатларнинг автомашиналарига берилувчи "KG" русумидаги давлат рақамларини бекор қилиш ташаббусини бир неча бор кўтариб чиққан эди.

Қирғизистон парламентининг ўтган йил октярь ойида сайланган 6-чақириқ депутатлари ҳам барча имтиёзлардан, жумладан, "KG" номерлардан бош тортганлари ҳақида қарор чиқарган эди.

XS
SM
MD
LG