Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:16

Фарғонада пичоқланган милиция ходими шифохонага ётқизилди


Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги “Қўриқлаш” бошқармаси ходими Тоҳир Ҳайдаров “Фарғона Азот” корхонаси ошпази томонидан пичоқланди. Ўнга яқин жойидан пичоқ еган милиция зобити оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Дастлабки тахминларга кўра, ошпаз йигит 43 яшар қўриқчини ўзаро жанжал пайти пичоқланган.


18 февраль куни эрта тонгда “Фарғона Азот” корхонасида содир бўлган ушбу воқеа Озодликка 23 февраль куни етиб келди.

Воқеа тафсилотларидан хабардор манбанинг айтишича, ўша куни корхона ошхонасида ишлайдиган И.У. (тергов жараёни кетаётгани боис ушбу шахс шахси очиқланмаяпти. –таҳр.) милиция ходими Тоҳир Ҳайдаровнинг ўнга яқин жойига пичоқ урган:

“Тоҳир Ҳайдаровни пичоқлаган йигит хотини билан корхона ошхонасида ишлайди. Милиционер билан ошпаз ўртасида адоват бўлган экан. Ўша куни ўзаро жанжал чиққан ва ошпаз ёнидаги пичоқни чиқариб, милиция формасида бўлган Ҳайдоровга бир неча марта урган. Милиционер йигит қўл, елка ва қорин қисмларига ўта оғир тан жароҳати олгани боис ҳушидан кетган”, деди воқеа тафсилотларидан хабардор манба.

Тоҳир Ҳайдаров Фарғона вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган. Уни пичоқлаган ошпаз йигит эса ҳибсга олинган.

Бу ҳақда Озодликка гапирган Фарғонадаги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, Ҳайдаров ўнга яқин жойидан жароҳат олган:

“Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги “Қўриқлаш” бошқармасининг 1-алоҳида милиция батальони милиционери Ҳайдаров Тоҳирга ошхона пичоғи воситасида жароҳат етказилган. Пичоқ унинг бўйин соҳасига урилган, чап кўкрак ва ўнг кўкрак соҳасига урилган. Пичоқ ўпканинг чап томонидан тешиб ўтган. Ўнг кўкрак қафасига ҳам пичоқ теккан. Диафрагма тешилган, жигар яраланган. У ўша куни эрталабки 7ларда шифохонага зудлик билан етказилган”, деди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги исмини очиқламаётганимиз манба.

Суҳбатдошга кўра, милиция ходими Ҳайдаровнинг вазияти ҳозирда яхшилангани боис у жонлантириш бўлимидан бошқа бўлимга ўтказилган.

Айни пйатда ошпаз йигитга нисбатан жиноят иши очилиб тергов-суриштирув ишлари давом этаяпти.

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан куч қўллаш ҳолатлари кам бўлсада учраб туради.

Жумладан, ўтган йили Навоий кон металлургия комбинати қўриқчисини ўлдириб, ўғирлик қилган етти киши суд ҳукмига кўра, 6 йилдан 19 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ўтган ой эса Наманганнинг Ҳаққулобод шаҳрида милиция ходимининг оила аъзоларини ўлдирган 4 шахс 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

XS
SM
MD
LG