Тошкент саммитнинг илк кунида:
- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;
- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;
- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;
- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;
- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;
- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;
- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.