Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:20

ШҲТ президентлари келди - Тошкент ички-ташқи чегарасини тўлиқ ёпди

Тошкент саммитнинг илк кунида:

- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;

- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;

- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;

- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;

- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;

- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;

- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.

17:14 23.6.2016

Чирчиқдан борганлар шаҳарга қўйилмаяпти

Facebook тармоғида хабар қолдираётган фойдаланувчилар пойтахтга Тошкент вилоятининг Чирчиқ туманидан кириб борадиган йўл тақа-тақ ёпилганини ёзмоқдалар:

"Тезкор ёрдам керак!!! Ота-онам Чирчиқдан келиб, Тошкентга кира олмаяпти. Йўл ёпилганми? Қаердан кириш мумкин?" деб савол ташлади фойдаланувчи.

Унга жавобан бошқа фойдаланувчилар 23 июнь куни тонгдан буён Қибрай ва Чирчиқ туманидан пойтахтга кириш йўллари ёпилганини ёздилар. Шаҳар чегараларидаги бугунги вазиятга гувоҳ бўлган фойдаланувчилар, ҳатто, Чирчиқдан шаҳарга қатнаётган йўловчи ташувчи автобуслар асосий йўл ёпилгани боис, айланма йўллар билан шаҳарга кираётганини ёздилар:

"Биз "Тошкент-Чирчиқ" маштрутидаги автобус орқасидан тушиб олдик ва автобус бизни тор кўчалар орқали шаҳарга олиб кириб қўйди", деб ёзди Facebook фойдаланувчиси.

16:59 23.6.2016

"Саммитнинг илк кунида шаҳар бўшаб қолди"

16:31 23.6.2016

ШҲТ Ишбилармонлар бошқарув кенгаши масжлиси бўлиб ўтди

ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистонга борган делегацияларнинг бизнес вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.​

Учрашувда ШҲТ Бош котиби, ШҲТ Ишбилармонлар бошқарув кенгаши ижрочи котиби, шунингдек, кенгаш таркибидаги давлатлар - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Тожикистон бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.

15:28 23.6.2016

Қатнов чекланган кўчалар харитаси

23 июнь куни ижтимоий тармоқлар ва Ўзбекистондаги Интернет нашриларида Тошкентнинг транспорт қатнови чекланган кўчалари акс этган харита тарқалди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG