Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:31

ШҲТ президентлари келди - Тошкент ички-ташқи чегарасини тўлиқ ёпди

Тошкент саммитнинг илк кунида:

- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;

- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;

- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;

- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;

- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;

- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;

- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.

14:16 14.6.2016

ШҲТ учун ҳашаматли дастурхонлар

23-24 май кунлари ШҲТ аъзолари бўлган давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Тошкент шаҳрида учрашди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу учрашув иштирокчилари шарафига безатилган ҳашаматли дастурхонлар акс этган суратлар тарқалди.

Жумладан, тадбирда иштирок этган Россия ТИВ вакили Мария Захарова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида "Дастурхон шарқона бозорга ўхшайди”, дея тадбирдаги дастурхонлар суратини эълон қилди.

Кузатувчилар 23-24 июнга белгиланган ШҲТ саммитидаги дабдабалар олдида ушбу дастурхонлар “ҳамир учидан патир” деган ибораларни қўллашди.

14:36 14.6.2016

Тошкент ШҲТ саммити меҳмонларига ўз машиналарини лойиқ кўрмади

ШҲТ саммити қатнашчилари фойдаланиши учун Тошкентга келтирилгани айтилаётган Cadillac автомобиллари расмлари Интернетда пайдо бўлди.

Хабарларга кўра, 50 дона қора рангли Cadillac XTS машиналари Тошкентда ўтадиган ШҲТ саммити қатнашчиларига хизмат қилади.

14:41 14.6.2016

ШҲТ саммити сабаб талабалар таътилга ҳайдалаяпти

Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги олийгоҳлар талабаларининг ўқиши 20 кунга қисқартирилиб, 10 июндан таътил эълон қилинди.

Талабалар зиммасига икки ҳафта ичида ҳам икки сменада ўқиб, ҳам имтиҳонларни топшириш мажбурияти юкланди.

Расмийлар талабаларнинг эрта таътилга ҳайдалишини июнь ойида Ўзбекистонда ўтиши режаланган ШҲТ саммити билан боғлаб, хавфсизлик чоралари ўлароқ изоҳлашди.

14:44 14.6.2016

ШҲТ саммити сабаб коллеж ўқувчилари ҳам таътилга ҳайдалди

Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги буйруғига кўра, мамлакатдаги барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 15 июндан бошлаб таътил эълон қилинди.

​"2015-2016 ўқув йилини ўқув режаларидаги ўқув соатларини тиғизлаштириш ва ҳафталик ўқув юкламасини ошириш ҳисобига 11 июнга қадар ўқув жараёнини якунланишини ҳамда 15 июнга қадар барча якуний давлат аттестация турларини ўтказишни таъминлаш" таъкидланади Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари У. Салимов имзоси билан тасдиқланган буйруқда.

Ушбу тадбир ҳам айнан ШҲТ саммити хавфсизлиги доирасидаги амаллардан бири экани айтилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG