Тошкентга кириш йўллари ёпилди
Ижтимой тармоқ фойдаланувчилари 23 куни куни соат 11дан бошлаб, Тошкент шаҳрига кирувчи баъзи йўллар ёпилганини ёзмоқдалар. Жумладан, Facebook тармоғида қолдирилаётган изоҳларда Тошкентга кираверишдаги "Роҳат" назорат-ўтказиш пунктида шаҳарга келаётган транспорт воситалари тўхтатилаётгани, йўловчилар эса қайтарилаётгани айтилмоқда.
"Тошкентга кириш йўллари ёпиқ! Биз аҳоли уйлари ва кичик кўчалардан бир амаллаб кириб олдик", деб ёзди бир фойдаланувчи.
Аммо, Тошкентга чегарадош туманларга қатновчи автобус ва маршрут таксилари йўловчиларни шаҳардан олиб чиқаётгани айтилмоқда.
#спасибоШОС - Бўм-бўш кўчалар
Ижтимоий тармоқларда шаҳарнинг марказига туташувчи кўчаларида тирбандлик йўқолгани, машинасида чиққан пойтахтликлар бемалол юрганини ёзмоқдалар.
#спасибоШОС хэштаги остида шарҳ қолдираётган пойтахтликлар, айниқса, ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбат камайиб кетганидан хурсанд.
Facebookда шарҳ қолдирган ҳайдовчилардан бири ўтган оқшом бўшаб қолган шаҳар кўчаларидан бирининг суратини ўртоқлашди:
Тошкент аэропортига олиб борувчи йўллар қисман ёпилди
Тошкент халқаро аэропорти ахборот хизмати 23 июнь куни аэропортга олиб борувчи йўллар қисман ёпилгани, яқинларини кутиб олувчилар фақат пойтахтнинг "Учувчилар шаҳарчаси"дан келувчи йўналишдан киритилаётганини маълум қилди:
- Аэропорт очиқ. Кутиб олувчилар "Авиагородок" томонидан келиши мумкин фақат. Аэропортга келадиган кўприк ҳам ёпиқ. Эртага 24 июнь куни - соат 13дан 18 гача аэропорт ёпилади, шуни инобатга олинг! - деди маълумотхона ходими.
Бугун тонгдан аэропортга борган шаҳарликлар хусусий автомобиллар учун стоянкалар ёпилгани, фақат таксиларга махсус ажратилган жойга тўхташга изн берилганини ёзмоқда.
Қатнов чекланган кўчалар харитаси
23 июнь куни ижтимоий тармоқлар ва Ўзбекистондаги Интернет нашриларида Тошкентнинг транспорт қатнови чекланган кўчалари акс этган харита тарқалди.