Ўзбекистон телеканаллари орқали намойиш қилинган "Аҳмад васвасаси" номли кўрсатувда чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев яна фирибгар сифатида қораланди. Кўрсатувда Ўзбекистон Халқ Артисти Шерали Жўраев¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов дохил эстрада юлдузлари ҳоким, милиция мулозимларининг молиявий пирамида "абонентлари" бўлгани айтилди.
Кўрсатувда ҳоким¸ милиция ва бошқа пулдор мулозимларнинг Аҳмадбойга ўз пулини “кўпайтириш” учун бериб туришгани таъкидланди.
30 дақиқалик кўрсатувда Аҳмадбойнинг мижози бўлган одамларнинг пуллари тақдири ҳақида бир оғиз ҳам гапирилмади.
Eltuz.com сайти Аҳмадбой мавзусидаги рассом Туз карикатурасини Озодликка тақдим қилди.