Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов ҳаётлигида мамлакат ташқарисида меҳнат қилаётган минглаб гастарбайтерларни дангасалар дея атаган эди. Каримов ўлганидан кейин гастарбайтерлар "Дода биздан ижирғонган бўлсалар ҳам уни севамиз", дейишмоқда.
Украиналик карикатурачи рассом Евгений Олийник чизган карикатура нимаси биландир Ўзбекистоннинг бугунги куни учун чизилгандай. Нимаси билан экан-а?
Ўзбекистонда тор чалиш бўйича махсус таълим тўхтатилган ва тор ўзбек миллий чолғу асбоблари реестридан чиқарилган. Ўзбекистонда айни миллий чолғуга табу қўйилиши билан боғлиқ мантиқсиз вазиятни янги карикатурасида ифода этган рассом Адолат, eltuz.com нашрига бу юзадан чуқур таассуф билдиради.
“Бугун Юнусободдаги бозордан 34 минг сўмга 1 кило лаҳм гўшт сотиб олдим. “Килоси 35 минг сўм” деган жойдан нақд пулга 34 мингга олдим. Терминали йўқ экан”, деган эди 15 августда эълон қилинган лавҳани тайёрлаш жараёнида тошкентлик харидор Озодлик мухбирига.
Элтуз рассомининг янги карикатурасига мустақиллик куни арафасида пойтахтда арчаларнинг бўялиши ҳукумат кўзбўямачиликларининг давомидир¸ дея изоҳ берилган.
2016 йилги тест синовлари ҳар йилгидек олий таълим соҳасини чайқов бозорига айлантирганлар ҳамëнини тўлдириш билан якунига етди ва Элтуз рассоми Ўзбекистондаги коррупция рамзига айланган бу синовларни ҳажвга олди.
Ўзбекистонда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш назоратдан чиқиб кетганини расмийларнинг ўзлари ҳам тан олишни бошлаган кўринади. Ҳар ҳолда, яқинда Фарғона вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев дорихоналарда чет эл дориларига меъёрдаги 20% ўрнига 50-60% нарх қўйиб сотилаётганини кескин танқид қилди. Аҳвол ўзгарармикан?
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев маҳаллий тиббиёт мулозимларига аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини рағбатлантиришга ва одамларга очиқчасига "кечаси бўкиб ош емасдан, чўчқадай ароқ ичмасликни" тавсия қилишни буюраркан, уларни очиқдан-очиқ ҳақоратлади.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Каттаминг қишлоғидаги иккита марказий кўчада яшовчи аҳоли уйларининг шиферларини янгилаш, деворларини оқлаш ва уй олдига 1,5 метрлик девор қуришга мажбурланаётгани тўғрисида Озодлик бундан бир неча кун олдин хабар қилган эди. Афтидан Eltuz нашри карикатурачиси ҳам бундай воқеалардан хабардор шекилли.
Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пахта далаларини қурт босди, уни қўлда териб олишга Халқ таълими ва тиббиёт ходимлари сафарбар этилди. Бу сафарбарлик рассом Тузни илҳомлантирди. У www.eltuz.com сайтида "дала заҳматкашлари"га айлантирилган ўқитувчи ва шифокорлар учун бир алвон шиор ҳам ёзди: "Кўрдингки қурт — кўзингга сурт!"
Муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг Туркияда "гуланчилар ови" бошланди. Ҳозирга қадар¸ камида 60 минг давлат хизматчиси гуланчиликда айбланиб¸ ишдан ҳайдалди.
Давомини ўқинг