Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:45
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.

Қирғизистон Олий Суди: Асқаров иши қайта кўриб чиқилсин, аввалги ҳукмлар бекор қилинсин

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни бошланган Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёни якунланди. Очиқ суд мажлиси хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтди.

Судда жабрланувчилар рус тилида гапираётган судьянинг сўзини бўлиб, унинг қирғизча гапиришини талаб қилишаяпти.

Судда кўрсатма бераётган ўзларини жабрланувчи деб ҳис қилаётган томон Азимжон Асқаров ва унинг адовкатлари шаънига ҳақоратли гапларни айтмоқдалар. Бу гаплар суд залида айтилмоқда ва ҳеч ким бу гаплар айтилишига тўсқинлик қилаётгани йўқ.

Kloop. kg мана буларни ёзди:

10:12

Сестра жертвы, Бечелова Чынара: «Дети моего брата остались без кормильца. Почему мы, живя в Кыргызской Республике, где есть все: прокуратура, милиция, конституция не можем сами свои права защитить! Почему кто-то вмешивается? Почему мы защищаем права воняющего сарта? Почему адвокаты не защищают права других людей, а убийцы?» (http://kloop.kg/blog/2016/07/12/live-verhovnyj-sud-rassmatrivaet-delo-azimzhana-askarova/#wtf_327567)

Чинара Бечелова.
Чинара Бечелова.

Жабрланувчи Бечелованинг суддаги нутқидан: “Агар уни оқласангиз ёки жазони енгиллатсангиз унда мен бензин қуйиб уни ёқиб юбораман. Агар яна бир марта ўзбек-қирғиз уруши бўлишини истамасангиз, ҳеч нарсани ўзгартирманг”

Асқаров 2010 йилда ҳибсда сақланган Бозорқўрғон ИИБнинг собиқ раҳбари Мергентаев судда берган кўрсатмасида ҳуқуқ фаолига нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги баёнотларни рад этди.

Айни пайтда сўз прокурорга берилди. У Асқаровнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёнотлар асосиз эканини, бу фактлар текширувлар давомида тасдиқланмаганини, Асқаровга қамоқхонада ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилаётганини маълум қилди.

Прокурор адвокатларнинг Асқаровни қамоқдан озод қилиш талаби бажарилиши учун ҳеч қандай асослар йўқлигини, Асқаровнинг айбдор экани учта суд инстанциясида тасдиқланганини айтди.

Прокурорга кўра, адвокатларнинг Асқаров айбсиз экани юзасидан келтирган далиллари исботсиздир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG