Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:37

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Ҳарбий тўнтариш уринишига алоқадор 754 ҳарбий ушланди

Tурк аскарлари полиция томонидан ҳибсга олинмоқда
Tурк аскарлари полиция томонидан ҳибсга олинмоқда

Онатўли агентлиги хабарига кўра, ҳарбий тўнтаришга алоқадорлик юзасидан бошлатилган суриштирувда Турк Қуролли Кучларидан 754 киши ҳибсга олинган.

Франс-Пресс ахборот агентлиги хабар қилишича, Фетҳуллаҳ Гулен Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишни "энг кучли шаклда" қоралаганини билдирган.

Агентлик хабарига кўра, Гулен қисқа изоҳида, "50 йилдирки бир нечта ҳарбий тўнтаришдан зарар кўрган бири сифатида бундай бир уриниш билан орамда боғлиқликни яратиш янада ранжитади. Бундай айбловларни кескинлик билан рад этаман," деб айтган.

Reuters хабар беришича, ушбу ахборот агентлигига ҳарбийларнинг тўнтаришга уринган гуруҳидаг электрон мактуб келган. Унда гуруҳ "ҳалиям қатъият билан жанг қилаяпмиз" дея билдирган.

Туркияда тонг отди, танклар ҳамон кўчаларда

Туркияда тонг отиши ортидан Истанбул кўчаларида танклар ҳамон тургани маълум бўлди. Баъзи танклар афтидан ташлаб кетилган, атрофда полициячилар юрибди. Оддий одамлар эса танклар атрофида суратга тушмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG