Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:52

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

"Анкарада отишма ва портлашлар кучайган."

Камолиддин Йўлдош. Журналист. Туркия.

Haberler.com веб сайти хабарига кўра, Туркия Қуролли Кучларига оид F-16 ҳарбий учоқлари Анқара самосида парвоз қилмоқда. Уруш учоқлари ҳарбий тўнтаришга уринган гуруҳнинг Сикорский вертолётини уриб туширди.

Ҳозиргина Туркия парламенти - Буюк Миллат Мажлиси иш бошлади. Юзга яқин миллатвакили йиғилган мажлис ишини давом эттирмоқда. Турли партиялардан бўлган миллат вакилларининг барчаси бир овоздан демократия томонида эканликлари¸ бир гуруҳ ҳарбийлар амалга оширган ҳаракатнинг Туркия демократиясига ҳеч қандай зарар бера олмаслигини билдиришди.

Барак Обама: Туркияда сайланган амалдаги ҳукумат қўллаб-қувватланиши керак

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG