Россиянинг оғир атлетика бўйича терма командаси келаси ой Рио де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинларидан четлатилган.
Бу ҳақда Оғир атлетика халқаро федерацияси маълум қилди.
Федерация баёнотида айтилишича, россиялик айрим спортчилар антидоппинг қоидаларига риоя этмаган.
Рио де-Жанейрода келаси ойда бўладиган халқаро мусобоқаларда Россиянинг саккиз нафар оғир атлетикачиси қатнашиши кутилаётганди.
Ҳозирга қадар юздан зиёд россиялик спортчи Олимпиада ўйинларидан четлатилди.