Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:20

Ижтимоий тармоқларда Каримовга билдирилаётган ҳиссиётлар

Ўзбекистонни чорак аср бошқарган президент Каримовнинг оғир касалланганига одамларнинг ижтимоий тармоқларда билдираётган турли тилаклари.

Ушбу лойиҳага ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз.

Фото, видео ва ижтимоий тармоқлардаги линкларни Telegram орқали @ozodnews га юборинг.

WhatsApp: +420 727 971 539

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг миясига қон қуйилгани ҳақидаги ҳабарлар ортидан ижтимоий тармоқларнинг ўзбеклар фаол бўлган қисмида “Юртбошимиз тузалсин” деган маънода ëлворишлар урчиди.

Буни бировлар “Стокголм синдроми” "Шимолий Корея манзараси" дейишса бошқалар Ўзбекистонни гуллатган юртбошисига самимий меҳр намойиши сифатида таърифлашмоқда.

16:59 31.8.2016

Ҳозир Канадада истиқомат қилаëтган мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров ўзининг ФБ даги саҳифасида "Тобутдан товуш" драмаси срочно кайта сахналаштирилсин¸ деб ëзди

16:45 31.8.2016

Ўзини мистер Шурик де атаган репер Каримовнинг миясига қон қуюлиши ортидан "Каримов бизани президент" деган реп ўқиди. Реп охирида негадир Каримовнинг ўзбек меҳнат мухожирларини "Дангасалар" дея аталган репликаси қўшилган. Нима бу киноями?

Каримовга бағишланган рэп
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:05 0:00
Бевосита линк

16:19 31.8.2016

Ўзбекистон яқин тарихини билганлар эса республиканинг ўтмишдаги раҳбари Шароф Рашидовнинг дафн маросимида ўзини тобутга устига отган бригадир Холбуви Рустамованинг “Алвидо дейишга тилим бормайди” дея сочини юлганини эсга олишмоқда. Шу маънода ФБ юзери Альберт Леонардович ўзбек сегментида тарқалган тилакни улашган.

-Агар Азройил келиб ўнг қўлингни берсанг президент яна бир йил яшайди деса ўнг қўлимни бераман. Агар Азройил иккита оëғингни берсанг президент яна бир ой яшайди деса икки оëғимни бераман. Агар у сен президентниннг яна бир кун яшаши учун кўзларингни бер деса кўзимни бераман. Мен Президентим Ислом Абдуғаниевич Каримовни яна бир минут яшаши учун жонимни беришга тайëрман.

14:59 31.8.2016

Ëш ўзбек шоираси Нафиса Омоннинг "Кўзларингни оч Бобожон " дея марсияномо шеъри ФБ юзерлари орасида машхур бўлди.

Юрагимнинг кўзёшлари тинмай қолди,
Умрим на тун, кундузлигин билмай қолдим,
Уйгинангда тўй бўляпти, тур, Бобожон,
Сенсиз дилга хуррамлик ҳам сиғмай қолди...
Кўзларингни оч, Бобожон, оламга боқ -
Осмон қадар кўтарилган Сенинг байроқ!

Қара, сени кутаяпти ёрқин ҳаёт -
Давлатингга ўзинг бош бўл, топиб сабот!
Атроф тўла - дуойингга очиқ кафтлар,
Сиҳатингни кутаётган янги авлод!
Улар ҳалол меҳнатингнинг ҳосиллари,
Улар билан давом этгин мақсад сари!

Ғийбатларга йўл қолдирма, элнинг беги!
Ўзбек ҳали минг йил яшар, ўлмас, дегин!
Тилларини тишлаб қолсин, думин қисиб,
Мум тишласин ҳаракат-у озодлиги!
Ўрнингдан тур, қаддингни тут, тур, Бобожон!
Бизлар каби соғ-навқирон юр, Бобожон!

Фисқ-у фасод тарқатмасин кас-алдоқчи,
Соғай, Бобо, истиқлолга ўзинг соқчи!
Сен келтирган эрк шукҳидан нурманд қизинг -
Ўзбек номин дунёларга кўрсатмоқчи!
Бизлар билан олға-олға юргин, Бобо!
Ёруғ олам тургунича тургин, Бобо!

Ё, Худойим!
Асра уни юрти учун!
Ёмон қолиб, дардни унга бердинг нечун?
Милён-милён фарзандига қайтар уни -
Уйимизда тўй бўляпти ахир бугун!
Ўзинг билгувчисан, Аллоҳ, шафқат қилгин,
Унга минг йил умр бериб, Давлат қилгин!

Бир-ярим кун хаста бўлар тирик жонмиз,
Уни севдинг - биз қулларинг тинч-омонмиз...
Ҳурлигимиз байроғини тутқизганинг -
Ислом Бобо борки, биз ҳам қаҳрамонмиз!
Бутун дунё ҳавас қилган юрт қил яна,
Юртбошимиз тўрт мучасин бут қил яна!

Ўтинаман, ёлвораман, Парвардигор,
Менинг бори умрим унга бериб юбор!
Унга умр керак, мен-чи - бир пул,
Унинг тугамаган буюк ишлари бор!
Мағфират қил ва шафқат қил, Яратганим,
Яна минг йил юртбош бўлсин Бобом маним!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG