3 сентябр куни эрта саҳарда Тошкентда минглаб одамлар ва милиция ходимлари президент Каримовни сўнгги манзилга кузатиш учун президент трассасига чиқди. Буюк Ипак йўли кўчасидаги 1 ҳукумат касалхонасидан йўлга чиққан марҳум президент кортежи аэропорт томонга қараб ҳаракатланди.
Баъзи аёллар кўз ёшларини ушлолмади.
Майит кетаётган кортежлар устига гуллар ташланди
Баъзи аёллар ҳиссиётларини яширмади
Вой, кевоттилар! .... Аллоҳ раҳмат қилсин сизни, хурматли президент.
Президент Каримов майити самолётга юкланди. Самолёт Сармарқандга учиб кетди.
Айни пайтда Самарқанд шаҳрида ҳам аэропортдан элтувчи йўлларда одамлар аллақачон кутиб қолди.
Эрталаб 6:00 дан бошлаб "живой стенка" (тирик девор) бўлиб турибмиз. Мана ҳозир бизга гул тарқатишяпти.
Самарқандлик ўқитувчи: Ана аэрпорт томон 50 тача ЖИП ўтди. Дахшат. Учиб келдиёв.