Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жаноза намози Регистон майдонида ўқилди. Жанозадан сўнг унинг жасади сўнгги икки кун ичида шошилинч тарзда қурилган мақбарага дафн этилган. Бу мақбара Шоҳи Зинда яқинидаги Хўжаи Хизр масжидининг ёнида жойлашган.
Айни пайтда, Регистонга ва Хўжаи Хизр масжидига олиб борадиган йўллар очилмаган.
3 сентябр эрта тонгда президент кортежи Каримовнинг жасадини Тошкентдаги ҳукумат касалхонасидан аэропорт томон олиб борди. Йўл бўйига минглаб тошкентликлар чиқиб турди ва кортеж ғилдираклари остига ва устига гуллар ташлади.
Маййит Тошкент аэропортидан Самарқандга, Каримовларнинг ҳовлисига олиб келди. Кейин Регистон майдонида жаноза намози ўқилди.
Бош вазир Мирзиёев кўзда ёш билан тобутни кўтариб қабристонгача борди.
Ислом Каримов тарихий Шоҳи Зинда қабристонида ўз онаси ва акалари ёнига дафн қилинди.