Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:46

Сўхлик 400 ўқувчи ва талаба ўқишни давом эттира олмаяпти


Ўзбекистоннинг атрофи Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Сўх ва Шоҳимардон экславлари аҳолиси қарийб 40 кундан буён эълон қилинмаган қамал шароитида яшамоқда – Ўзбекистоннинг асосий ҳудуди билан бу икки эксклав ўртасидаги қатнов 18 сентябрда ҳам очилгани йўқ.

Кузатувчилар Қирғизистон ўз чегарасини 16 сентябрда Бишкекда ўтган МДҲ саммитидан сўнг очишини тахмин қилган эди, бироқ бу прогноз тўғри чиқмади.

Чегара ёпиқлиги туфайли эксклавларда яшайдиган ўқувчи ва талабалар Ўзбекистоннинг асосий ҳудудидаги ўқув юртларига етиб боролмаяпти. Биргина Сўхнинг ўзида қарийб 400 ўғил-қиз икки ҳафта дарс қолдирди.

Тилга олинган рақамни Озодлик билан 18 сентярь кунги суҳбатда сўхлик журналист Камолиддин келтирди:

- Ўртача 400 нафаргача ўқувчи ва талаба кетолмаяпти Сўхдан. Улар орасида олийгоҳларда ўқийдиганлар ҳам, коллеж ва мактабларда ўқийдиганлар ҳам бор. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғонада ўқишади улар, деди Камолиддин.

Сўхни “беш қўлидай биладиган” Камолиддиннинг ҳисоб-китоби ҳозирча тахминий – 400 деган рақамни у ўзининг оиласидаги вазиятдан келиб чиқиб айтди:

- Масалан, менинг уйимда Фарғонада ўқийдиган 4 ўқувчи бор. Улардан бири Тиббиёт коллежида ўқийди, қолган 3 набирам Фарғонадаги 9-, 13- мактабларда ўқийди, деди Камолиддин.

Унинг айтишича, Фарғонада яшайдиган набиралари Сўхга ёзги таътилга келган ва чегаралар ёпилиб қолгани учун қайтиб кета олмаяпти.

Озодлик 18 сентябрь куни Сўх туман ҳокими Таваккал Раҳимовга қўнғироқ қилди. Аввалига “Ассаломалайкум, Таваккал ака”га алик олган одам, Озодлик саволини эшитгач, “Мен ҳокимнинг ҳайдовчисиман”, деб алоқани узиб қўйди.

Сўхдаги каби Шоҳимардондаги вазият ҳам 18 сентябрда ўзгаришсиз қолди. Бу ердаги вазиятга доир аввалги хабарларимизни тайёрлашда боғланганимиз 32 яшар Одина Ўринова билан 18 сентябрь куни яна боғландик.

Ўзи тошкентлик, лекин Фарғонада яшайдиган Одина Ўринова йўлланма билан 3 кун дам олиш учун Шоҳимардонга 21 августда келган. ўшандан буён у уйига қайтолмаяпти.

25 кундан буён Шоҳимардондан Фарғонага қайтолмаётган Одина Ўринова билан савол-жавоб
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:25 0:00
Бевосита линк

Қарийб 40 кундан буён Ўзбекистоннинг асосий ҳудуди билан қатнов тўхтаб қолган бир пайтда 15 сентябрь куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашувда Ўзбекистоннинг қирғиз-ўзбек муносабатларини ўзаро ҳурмат ва қўшничилик анъаналарига таянган ҳолда ижобий бошлашга тайёр эканини билдирди, деб хабар қилди Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

Абдулазиз Комилов 16 сентябрда Бишкекда ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахтига келди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Абдулазиз Комилов мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканликларини билдирдилар, дейилган хабарда. Қирғизистон президентининг матбуот хизматига кўра,ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Атамбаевга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказган.

Учрашув чоғида икки қўшни давлатнинг бир бирови ҳудуди билан ўралган эксклавларидаги вазият тилга олинганми-йўқми – бу ҳақда айтилмаган.

Сўнгги бир ой ичида Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги Унгартепада содир бўлган инцидент икки қўшни давлат муносабатларига соя солди.

Ўзбекистоннинг Сўх ва Шоҳимардон экславлари билан мамлакатнинг асосий ҳудуди ўртасида қатнов батамом тўхтаб турибди.

Сўх ва Шоҳимардондаги вазият бўйича Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасидан маълумот олиш мутлақо имконсиз.

Қирғизистон Чегара хизмати билан душанба – иш куни боғланамиз.

XS
SM
MD
LG