Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:44

GM Uzbekistan раҳбари Тоҳиржон Жалилов ҳибсдан судгача гаров эвазига озод қилинди


GM Uzbekistan собиқ бош директори Тоҳир Жалилов
GM Uzbekistan собиқ бош директори Тоҳир Жалилов

Жорий йилнинг 29 апрелидан бери Ўзбекистон МХХ ининг Тошкентдаги тергов ҳибсхонасида қолаëтган GM Uzbekistan қўшма корхонасининг собиқ раҳбари 46 яшар Тоҳиржон Жалилов ҳибсдан озод қилинди.

Озодликка 19 сентябрда маълум бўлишича, Жалилов ўтган ҳафтада шаҳарни тарк этмаслик шарти билан, халқ орасида “Гвардейский”, деб юритиладиган Юнусободдаги МХХ тергов изоляторидан судгача озодликка чиқарилган.

Жалиловнинг ҳибсхонадан чиққанлигини маълум қилган Москвадаги ва "Ўзавтосаноат" ҳиссадорлик ширкати бошқарувидаги манбаларнинг билдиришича, “Тергов-суриштирув жараëнидаги янги тафсилотлар ортидан¸ айбланувчини вақтинча озодликка чиқарилиши борасидаги адвокат сўрови қондирилган”

"Ўзавтосаноат"га яқин яна бир манбанинг айтишича¸ Жалилов Жиноят-процессуал кодексининг 2421-моддасига асосан, гаров пули эвазига уй қамоғига олинган.

2010 йилдан бери ўзбек автоконцернини бошқарган ва бир вақтнинг ўзида "Ўзавтосаноат" ҳиссадорлик ширкати бошқарув раиси ўринбосари ҳам бўлиб ишлаган собиқ мулозим Тоҳиржон Жалилов товламачилик йўли билан ширкат пулларини ўзлаштирганликда гумон қилиниб, жорий йилнинг апрели охирида ҳибсга олинган эди.

Озодликнинг "Ўзавтосаноат" ширкатидаги манбасига кўра, "Ўзавтосаноат" тизимларида жиддий тафтишлар ортидан Жалилов GM Uzbekistan корхонаси ишлаб чиқарган машиналарни Россияга эскпорт қилишда ноқонуний схемалар ёрдамида катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирганликдан гумонланган.

"Ўзавтосаноат" тизимларида жиддий тафтишларда Жалиловдан ташқари яна камида 10 одам, жумладан унинг ўғли ҳам терговга чақирилган эди.

"Ўзавтосаноат" ҳиссадорлик ширкати бошқарувидаги манбаларнинг билдиришича¸ “Республикада раҳбар ўзгариши билан боғлиқ вазият боис Жалилов шахсига ва умуман бу текширувга ëндашув ўзгарган”

- Жалилов иқтисодий жиноятлар бўйича сўроқ қилинди. Тергов давомида Россиянинг Воронеж, Липецк ва Ижевск шаҳарларидаги Тоҳиржон Жалиловга тегишли бўлган мол-мулк¸ ҳусусан "Малика" шарқ ошхоналари тармоғи сотувга қўйилди. Агар аниқ қилиб айтсак, айбланувчи зарарни қоплаш учун қадамлар қўйди. Энг асосийси Жалиловга қарши тенденция ўзгарди. Эсингизда бўлса марҳум президент “Ravon” русумли автомобиллар экспортининг валюта тушумлари билан қизиққанида тайинли жавоб ола олмаганидан кейин Жалилов устидан текширув бошланиб кетган эди. 2 сентябрдан кейинги шароит (Каримов ўлимидан кейинги демоқчи - таҳр) бир оз бўлса ҳам фарқли. Жалиловни нима қилиб бўлса ҳам айбдор қилиш истаги йўқ ҳозир ¸- дейди манба.

Озодликка маълум бўлишича ҳибсхонадан озод бўлган Жалилов GM -Uzbekistan билан боғлиқ жиноий ишда фигурантлигича қолган.

Жалилов билан бирга бу жиноий ишнинг яна икки фигуранти ҳам ҳибсдан гаров эвазига уй қамоғига ўтказилган.

Тоҳиржон Жалиловнинг устидан маҳкама қачон ўтказилиши аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG