15 ноябрь куни Озодлик радиоси Самарқанд вилоятидаги барча олий ўқув юртлари талабаларининг 60 кундан бери пахта даласида қолаëтганига эътибор қаратиши ортидан¸ 16 ноябрь куни эрталаб талабалар уйига қайтарилди. Озодликка хабар йўллаган талабаларнинг айтишича¸ 15 ноябрь куни кечга яқин кутилмаганда ўзларига тонгда кўрпа-тўшакни йиғиштириб¸ автобус келишига шай бўлиб туриш айтилган.
15 ноябрь куни Озодлик пахта режасини ҳали бажармаган Самарқанд вилоятида ҳоким буйруғи билан талабаларнинг далада қолаëтганини ëритди.
Талабаларнинг 60 кундан бери мажбуран далада қолаëтгани ҳақидаги хабарни шарҳлаган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси расмийси “агар шу маълумот тўғри бўлса¸ талабаларнинг эртагаëқ уйига қайтарилишини ваъда қилган эди”.
“Бўлиши мумкин эмас. Қайси олийгоҳ¸ қайси туманда пахта тераëтганини айтинг¸ эртагаëқ ҳаммасини уйига қайтарамиз”¸ деган эди Касаба уюшмалари федерацияси расмийси 15 ноябрь куни.
16 ноябрь куни Озодликка талабалардан етиб келган хабар ва суратларда¸ Самарқанд талабаларининг эрта тонгдан пахта теримидан шаҳарга қайтгани акс этди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва БМТнинг Халқаро меҳнат ташкилоти куни-кеча ўтказган қўшма семинарда бу йилги пахта мавсуми мониторинги натижасида мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида бу йил ўтган йилларга нисбатан сезиларли илгари силжиш бўлгани иддао қилинди.