Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани мактаблари ўқитувчилари ва ота-оналарга кўра, туман ҳокими мактабларда ҳар бир ўқувчига бир ҳафта давомида 3-5 килограммдан пахта топиб келиш ҳақида фармойиш берган. Уларнинг маълум қилишича, ўқувчилар уйма-уй юриб, йиғиб олинган ғўзапояда қолиб кетган пахтани териб оляпти. Аммо, туман ҳокимлиги расмийси ўқувчиларга бундай топшириқ берилганини инкор қилди.