Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида истиқомат қиладиган пенисонер Набижон Жўрабоев электр тармоқлари идораси унинг бўйнига қарийб бир миллион сўм дебиторлик қарзини қандай қилиб илиб қўйгани ва у қандай қилиб электр тармоқлари идорасининг ўзини қарздор қилиб қўйгани ҳақида OzodMikrofonга гапирди.
Набижон отанинг айтишича, газ ва электрдан бўлган дебиторлик қарзларини аҳолининг устига сочиб ташлаш адолатдан эмас. Бу қарзларни газ ва электрни еб кетган раҳбарлар ўз чўнтагидан тўлаши лозим, деди кекса пенсионер.