Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:34

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

Петербургдаги террорчилик ҳужуми муносабати билан шаҳарда 3 кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят губернатори расмий вакили Андрей Кибитов хабар қилди.

Портлашда 15 яшар вояга етмаган бола жиддий жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилгани маълум бўлди.

Санкт-Петербургда 1М, 2М, 3М, 4М ва 5М трассалари ҳамда метрополитеннинг қўшимча линияларида бўйича жамоатчилик транспорти бўйича бепул йўловчи ташиш йўлга қўйилди.

Петербург умумий овқатланиш тармоқлари эгаларига Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вақтинча фаолиятни тўхтатиб туриши тўғрисида оғзаки буйруғи тарқатилаётгани хабари чиқди:

Россияликлар Санкт-Петербург метросидаги портлашларни нима билан боғлашмоқда:

“Плошчадь Восстания” бекатида топилган яна бир портловчи мослама тўғрисидаги хабар ўз исботини топмади. Эгасиз ётган буюм икки қолган станцияларидаги портлашдан 10 дақиқа олдин топилгани ва бу станция ёпилгани маълум қилинди.

Поезддаги портлаш 3 апрел кундуз куни соат 14:40ларда содир бўлгани аниқланди. НАК портлаш қуввати 200-300 г тротил эквивалентини ташкил этганини хабар қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG