Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:51

Мирзиëев Чилонзор ҳокими ва милиция бошлиғини ишдан олди


eltuz.com карикатураси
eltuz.com карикатураси

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 13 апрель куни Чилонзор тумани раҳбариятини жиддий танқидқилган ва туман ҳокими ва милиция бошлиғидан ташқари прокурорни ҳам ишдан олди.

Бу ҳақда ҳокимият мулозимлари ва мажлисда қатнашган журналист Озодликка маълум қилди.

Айни пайтда бу ҳақда расмий маълумот жума куни ҳам эълон қилинмади.

Туман ҳокимлигидаги етакчи мутахассиснинг Озодликка айтишича, Мирзиëев туман хокими Мирҳидоятов Тоҳир Шарофовични жиддий танқид қилган ва мажлисни ўзида унга “сен ишдан бўшадинг”, деб айтган.

Чилонозор туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган мажлис қатнашчиларидан бирининг айтишича¸ Мирҳидоятов бошчилигидаги раҳбарлар тумандаги инфраструкуранинг ëмонлиги¸ йўлларнинг ўйдим- чуқурлиги борасида президент танқидига нишон бўлган. Унга кўра¸ Чилонзор тумани аҳолисидан жуда кўп шикоят тушгани ҳам президент танқидида эслатилган.

Суҳбатдошга кўра¸ Мирзиëев туман бозори ҳудудидаги қониқарсиз аҳвол, нотариал идоралардаги навбатда турган кишиларга ходимлар эътиборсизлиги оддий фуқароларнинг бу борадаги очиқ-ойдин шикоятлари ҳақида ҳам танқидий фикрлар айтган.

Чилонзор туманига ҳали ҳоким тайинлангани йўқ.

Полковник ўрнига подполковник

Туман ҳокимлигидаги етакчи мутахассисига кўра¸ ўша мажлиснинг ўзида Чилонзор тумани милицияси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермуҳамедов ҳам ишдан бўшатилиб¸ ўрнига подполковник Шавкат Тохирович Мавлонов тайинланган.

Суҳбатдошга кўра¸ Мирзиëев Чилонзор туманидаги фоҳишахоналар ва қўшмачилар тармоғини деб ички ишлар бўлими бошлиғини танқид қилган:

- Милиция каттаси Шермуҳаммедовни турғазиб қўйиб нега сенинг туманингда фоҳиша кўп¸ сен уларга акахонлик қиласанми, деб жаҳл билан гапирди. Ана шундан кейин унга ҳам вазифани озод қил¸ ишни эплаган қилади, деб мажлисда қатнашаëтган Ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга имо қилди. Азизов ўрнидан туриб чора кўришини айтди, деди суҳбатдош.

Чилонозор Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи ишдан олинишидан олдин туманда ўтказилган махсус рейдда ўнлаб фоҳишахоналар тугатилгани ҳақида 13 март куни ИИВда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинган эди.

Чилонзор тумани милициясининг 13 апрель куни ишдан олинган бошлиғи, полковник Абдумажид Шермуҳамедов трансвеститларни калтаклаган капитан ва катта лейтенант унвонидаги милиционернинг погонларини юлиб ташлагани ортидан матбуотда танилган эди.

Айни мажлисда туман прокурори Улуғбек Анваров ҳам ишда йўл қўйган камчиликлари учун вазифасидан озод қилинган.

Республика прокуратурасидаги Озодлик манбасининг айтишича Анваровни ишдан озод қилиш бўйича буйруқ тайëрланмоқда. Анваровнинг ўзи эса касаллик варақаси бўйича жума куни ишга чиқмаган.

Чилонзор -Ахборот нишонида

Ўзбекистон президенти Мирзиëев Чилонзорга борган куни Ўзбекистон МТРКнинг “Ўзбекистон” телеканали “Ахборот” дастури Чилонзор туманидаги муаммоларни очиқ- ойдин танқид қилди дейди МТРКда ишловчи журналист исми айтилмаслик шарти билан.

Унга кўра 12 апрель куни Чилонзор туманини танқид қилиш борасида президент девонидан кўрсатма ва ҳужжатлар келган:

-Порталга келган шикоятларни нусхаларини қўлимизга беришди. Масалан Чилонзор 3 даги домдан келлган шикоят асосидса лавҳа қилдик. Бинони саниартия аҳволи¸ томидан чакка ўтгани ва ҳунукдан ҳунук балконларини намойиш қилдик. Бинони подволи бўлмагани учун биринчи этаж моғорлаб кетган. Бино 2007 йилда таъмирлансин деб туман ҳокимлиги пул ажратган амммо таъмирланмаган. Ўша пайтдаги туман ҳокими Ғани Исмоилхўжаев давридан бери бино вайрон ааҳволга келганини ахборотда кўрсатдик¸ дейди суҳбатдош.

Суҳбатдошга кўра¸ Чилонзор тумани Чорбоғ кўчасидаги 9 қаватли 8-уй ҳолати ҳам ахборотда танқид қилинган:

-Уй Пиза минорасига ўхшаб қийшайиб турибди. Атрофи эса аҳлат уюмлари билан тўлган. Йўллар ўйдим-чуқур. Одамлар шикоятини эфирга бердик¸ дейди МТРКда ишловчи журналист.

Тегирмoн навбати билан

Ўтган ҳафта Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи Неъмат Ҳайдаров эгаллаб турган вазифасидан озод қилиниб унинг ўрнига подполковник Элбек Хайруллаев Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.

Бундан ташқари, Юнусобод туман прокуратура бошқармаси бошлиғи ҳам ишдан олинган. Мансабдорларнинг Мирзиëев танқиди ортидан ишдан бўшатилган айтилади.

Аввалроқ Юнусобод тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

XS
SM
MD
LG