Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:21

Ўзбекистон бутун дунëга арзон ишчи етказиш бўйича тизимли ҳаракат бошладими?


Россия ҳукумати чоп қилган меҳнат муҳожири қўлланмасидаги суратда ўзбеклар чўтка¸ валик ва супурги тарзида акс эттирилган.
Россия ҳукумати чоп қилган меҳнат муҳожири қўлланмасидаги суратда ўзбеклар чўтка¸ валик ва супурги тарзида акс эттирилган.

Ўзбекистон янги раҳбарияти ўз ватандошларининг меҳнат муҳожири ўлароқ ташқарига чиқишига муносабатни ўзгартирганлигини Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

Қурултой қатнашчиларига кўра¸ йиллар бўйи узоқ ва яқин хорижга кетиб ишлаëтган миллионлаб ўзбекистонлик борлиги¸ улар билан боғлиқ жиддий ҳуқуқий-ижтимоий муаммолар тўпланиб қолганини тан олишни истамаган расмий Тошкент¸ ҳокимият ўзгариши ортидан ташқи миграцияни очиқ эътироф қилиш баробарида¸ уни тўғри ўзанга солишга ҳаракат қилмоқда.

Эшиттириш қатнашчилари Ўзбекистоннинг ўтган йили ўлган президенти Ислом Каримов 2012 йилда қилган чиқишларидан бирида Россияга иш излаб борган юртдошларини "дангасалар" деб атаганини эслашди.

Шу билан бирга улар меҳнат муҳожирларига бўлган муносабатнинг ўзгараётганига эътибор қаратишди.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:52:59 0:00
Бевосита линк

Ўтган ҳафта Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ахборот хизмати раҳбари Карим Баҳриев Ўзбекистон ҳукуматининг хорижда ишлаётган ўзбекистонликларга ҳукумат муносабати "кардинал равишда" ўзгараётганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG