Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:12

Қурултой: Мирзиëев Каримов даври музларини эритмоқдами?


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубдаги мулоқот пайти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Human Rights Watch ва бошқа ноҳукумат нотижорат ташкилотлар Ўзбекистондаги фаолиятларини қайта бошлашлари мумкинлигини билдирди.

Унга кўра, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонга қайтишлари мумкин, бу борада ҳеч қандай чеклов йўқ. Бундан олдин Бош офиси Лондонда жойлашган Би-би-си Жаҳон Хизматининг ўзбек шўъбаси 5 июль куни “бир муддат танаффусдан сўнг¸ Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида” эканини эълон қилган эди.

Бу ҳабарлар Ўзбекистонда “эркинлик шабадалари эсмоқда” дея гапирувчилар пилигини кўтарди.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришига йиғилганлар Шавкат Мирзиëев ташаббусларига “ҳайбаракаллачилик” тугаган куни “эркинлик шабадаси” ҳақида гапириши мумкин дейишди.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:51:52 0:00

XS
SM
MD
LG