Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:34

"Шароф Рашидов ўтқазган арчаларни прокурор кестириб ташлади"


"Тарихий арчалар савдо дўкони жойи учун қурбон қилинди"

Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туманидан OzodMikrofon га қўнғироқ қилган Ўктам Ҳамраев туман прокурорининг буйруғи билан бундан 39 йил аввал совет Ўзбекистони раҳбарларидан бири Шароф Рашидовнинг ўзи эккан тўртта арча кесиб ташланганидан шикоят қилди.

Каттақўрғонлик Ўктам Ҳамраев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00
Бевосита линк

Озодлик Каттақўрғон тумани прокуратурасига қўнғироқ қилиб, Ўктам Ҳамраевнинг иддаоларига муносабат олишга ҳаракат қилди. Аммо, ўзини таништирмаган туман прокуратураси мулозими, телефон орқали маълумот берилмаслигини айтди

"Порталга ариза ёзганим учун ҳоким билан прокурор мени туҳматчига чиқаряпти"

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидан қўнғироқ қилган ёлғиз она, ўқитувчи Ҳожар Қутлиева ўз касби бўйича иш тополмаётгани хусусида Халқ қабулхонасига ёзган аризалари яна маҳаллий ҳоким ва прокурорларга қайтиб юборилаётгани, маҳаллий раҳбарлар эса, уни шикояти учун туҳматчига чиқариш билан пўписа қилаётганидан шикоят қилди.

Қоракўллик Ҳожар ҚУтлиева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:13 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG