Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:56

"Қора бозор"да доллар нархи банкдагидан ўзиб кетди

2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда конвертация очилди. Озодлик муштарийлари билан биргаликда 5 сентябрь куни Ўзбекистон валюта қора бозори ва пул-товар муносабатларининг эркин конвертацияга ўтиш вазиятини кузатамиз.

15:51 6.9.2017

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам доллар алмаштирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Тошкентдаги Радиссон меҳмонхонасидаги валюта айирбошлаш шохобчасида доллар алмаштирди.

14:29 6.9.2017

"Малика" дўконида нархларда жиддий ўзгариш йўқ

Ўзбекистон Марказий банки 5 сентябрдан бошлаб, ўзбек сўмининг бир АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 4210 сўмдан 8100 сўмга тушириши ортидан импорт товарлари, жумладан электротехника маҳсулотларининг баҳосида жиддий ўзгариш бўлмади. Тошкентдаги "Малика" дўконларида Samsung телефонларининг айрим моделларига белгиланган нархлар 6 сентябр куни қуйидагича бўлди:

Galaxy S8 black, gold, grey – 5 260 000 сўм

Galaxy S8 Plus black, gold, grey – 5 990 000 сўм

"Малика" дўкони менежерларидан бири Озодликка нархлар бундан аввал сўмнинг АҚШ долларига нисбатан "қора бозор" курсига қараб белгилаб келинганини айтди.

-Қора бозорда ҳам доллар 8 минг сўм атрофида эди. Шунинг учун нархларда ўзгариш йўқ. Агар Марказий банк доллар курсини оширса ва сўм қурби яна тушадиган бўлса унда нархлар ҳам ошиши мумкин, чунки махсулотлар хорижда валютага сотиб олиб келинади, - деди "Малика" дўкони менежери.

13:36 6.9.2017

Пул алмаштиришда паспорт талаб қилинмайдиган меъёр 9360 доллар қилиб белгиланди

Энди Ўзбекистонда 9360 АҚШ долларигача бўлган пулни конвертация қилиш учун паспорт кўрсатиш шарт эмас. Бир кун аввал энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари (14977500 сўм ёки 1873 АҚШ доллари) миқдоригача бўлган пулни паспорт кўрсатмасдан алмаштириш мумкин эди.

АҚШ долларининг расмий курси 8100 сўм қилиб белгиланди.
АҚШ долларининг расмий курси 8100 сўм қилиб белгиланди.

Жисмоний шахсларга ҳозирча конверсион карталар орқали хорижий валютани сотишдаги чегара эса бир чорак учун 5000 доллар этиб белгиланди. Аввал 2000 доллар эди.

23:29 5.9.2017

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG