Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:50

Назарбоев қозоқ алифбосини лотин ёзувига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади


Kazakhstan -- Fragment of the appendix to the decree on the translation of the Kazakh alphabet from Cyrillic to Latin script.
Kazakhstan -- Fragment of the appendix to the decree on the translation of the Kazakh alphabet from Cyrillic to Latin script.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев лотин ёзувига асосланган қозоқ тили алифбосини тасдиқлади. Фармон 27 октябрда президент мамурияти сайтида эълон қилинди.

Фармонга иловада лотин ёзувидаги алифбонинг варианти тақдим этилган бўлиб, у 32 та ҳарфдан иборат. Алифбода қозоқ тилининг бир нечта ўзига хос товушлари ёзувда тутуқ белгиси қўйиш орқали ифодаланган.

Президент фармонида ҳукуматга қозоқ тилининг лотин ёзувига асосланган алифбосига ўтиш бўйича миллий комиссия тузиш, қозоқ тили алифбосини 2025 йилгача «босқичма-босқич» лотин ёзувига ўтказишни таъминлаш ва «қозоқ тили алифбосини кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтказишни таъминлаш» мақсадларида бошқа, жумладан, қонунчилик тусидаги чоралар қабул қилиш топшириғи берилганлиги айтилади.

Назарбоев январь ойида 2017 йил охиригача лотин ёзуви асосидаги қозоқ тили алифбосини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берган эди.

Ҳукумат 2025 йилгача даврий нашрлар, ҳужжатлар ва кўчалар номларини лотин ёзувига ўтказишни режалаштирмоқда. Лотин ёзуви Қозоғистонда 1929 йилдан 1940 йилгача қўлланилган эди. 1929 йилгача мамлакатда араб ёзуви қўлланилган.

XS
SM
MD
LG