Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:57

27 ёшли ўзбекистонлик АҚШда ИШИДни дастаклаганликда айбланиб, 15 йилга қамалди


АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшаб келган асли ўзбекистонлик Абдурасул Жўрабоев “Исломий давлат” гуруҳига моддий ёрдам бериб келганликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу ҳақдаги ҳукм АҚШда 27 октябр куни ўқилди.

Маълумотларга кўра, Абдурасул Жўрабоев Интернетда, агар “Исломий давлат”дан тегишли амр олса, АҚШ президенти Барак Обамага суиқасд қилишга ёки Кони Айлейд оролидаги дам олиш ҳудудида портлаш содир этишга тайёр экани ҳақида хабар қолдирган.

Жўрабоев шу йил февраль ойида Бруклиндаги уйида ҳибсга олинганди.

Бу пайтга келиб у Туркияга авиачипта олганди. Тергов тахминига кўра, у Туркиядан Сурияга ўтиш ва жиҳодчилар сафига қўшилиш тараддудида бўлган.

Февраль ойида Жўрабоев билан бирга террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумонланмиш яна тўрт киши, ўзбекистонлик Дилҳаёт Қосимов, Аброр Ҳабибов ва Акмал Зокиров ҳамда қозоғистонлик Аҳрор Саидахметов қўлга олинганди.

XS
SM
MD
LG