Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:17

Мирзиёев тадбиркорга тегмаслик ҳақида ҳокимларни яна бир бор огоҳлантирди


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида яна тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган маҳаллий раҳбарлар ва ҳокимларни яна бир огоҳлантирди:

“Масалан, бизнес соҳасида жорий этилаётган янгиликлар жойларда, жумладан, Самарқанд вилоятида қандай қўлланмоқда, тадбиркорлар берилаётган енгилликларни амалда сезмоқдами ёки йўқми, деган саволларга, афсуски, тўла ижобий жавоб тополмаймиз. Шу муносабат билан барча бўғиндаги раҳбарлар, айниқса, жойлардаги ҳокимлар ва мансабдорларни огоҳлантириб айтмоқчиман: тадбиркорга мадад бериш ўрнига унинг йўлига тўсиқ қўйиш – бу Президент сиёсатига қарши чиқиш, деб баҳоланади ва шунга яраша чора кўрилади", деди президент.

Президент бундан аввалги чиқишларида ҳам тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган маҳаллий раҳбарлар ва прокурорларни кескин танқид қилган эди.

Лекин, президентнинг бу борадаги чиқишларига қарамасдан маҳаллий ҳокимлар, милиция, солиқ инспекцияси бошлиқлари ва прокурорлар ҳозиргача тадбиркорларга турли хил “ўлпон”лар солиш, уларнинг эркин фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари давом этаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG