Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:59

Мирзиёев Озодлик фош этган уронғич ва сўконғич ҳокимларни танқид қилди


Сентябр ойи бошида Интернетда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактабларнинг директорларини турғазиб қўйиб, уларни ҳақоратлар билан калтаклаётгани акс этган видео пайдо бўлган эди.
Сентябр ойи бошида Интернетда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактабларнинг директорларини турғазиб қўйиб, уларни ҳақоратлар билан калтаклаётгани акс этган видео пайдо бўлган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисига мурожаат қилиб Симпозиумлар саройида сўзлаган нутқида одамларни ҳақорат қилган ҳокимларни “маданиятсиз ва ўқимаган”, деб танқид қилди.

Мирзиёев Озодлик фош этган уронғич ва сўконғич ҳокимларни танқид қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00
Бевосита линк

“Ҳали одамлар ўзгаргани йўқ, маданият ўзгаргани йўқ, ҳокимларники ҳам. Учта туманнинг ҳокими одамлар билан гаплашишни билмайди, одамларни ҳақорат қилишга ким ҳуқуқ берди? Ким? Бу маданиятсизликдан, ўқимаганликдан далолат», деди президент нутқи давомида.

Мирзиёев ўз сўзида қайси ҳокимлар ҳақида гап бораётганини, уларнинг исмини айтмади. Лекин сўнгги бир неча ой ичида Ўзбекистонда учта ҳокимнинг одамларни ҳақорат қилаётгани юзасидан видеолар ва хабарлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

Озодлик радиоси сўнгги ойларда мактаб директорларини қаторасига териб, уларни ҳақоратли сўзлар билан бирма-бир дўппослаган Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев, ўқитувчиларни "шакал", "тварь", "эшак", "ҳайвон" деб сўккан Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев, пахта теримига кам одам чиқарган раҳбарларни 45 минут давомида 126 марта уятли сўз билан ҳақоратлаган Паркент тумани ҳокими, боғчамудиралари, коллеж ва мактаб раҳбарларини “итдан тарқаган” деб ҳақорат қилган Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров тўғрисидаги мақолаларни чоп этган эди.

Бироқ шу кунгача бу ҳокимларнинг ҳаракати маҳаҳллий матбуотда ва ижтимоий тармоқларда танқидларга учраган бўлса-да, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмади.

Уч ҳокимни танқид қилган Мирзиёев йиғилишда айни пайтда барча ҳокимлар шахсан президент ҳимоясида эканини ҳам таъкидлаб ўтди:

-Ҳоким президентнинг Конституциявий вакили. Ҳокимнинг айби бўлса, биринчи менга ёзасан, кейин биз бу ҳокимни жазога тортамиз. Сизлар эса олдин ҳокимни қамаб қўйиб, кейин хат ёзасизлар. Ким шу ишни қилса, бу ишни қилган ташкилотнинг раҳбари жиноий жавобгарликка тортилади.Ана шуни ҳамма билиб олсин, -деди Мирзиёев.

Президент ўз сўзида жой –жойларда одамлар газ ва чироқсиз яшаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Қиш минус 14 даража совуқ, гази йўқ, суви йўқ, томидан чакка ўтаяпти. Кимга ёқади бу? Нега телевизорларда кўрсатилаяпти? Жойларда ижро органи раҳбари эга бўлиши керак энди. Ҳамма нарсага жавоб берадиган вақти соати келди. Кабинетда ўтириш вақти тугади. Ҳамма жойда қайтараяпман – раҳбарлар кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб халқ дардини тинглаши керак. Қуруқ хонадонга кириб чиққан билан гази, свети бўлиб қолмайди, боласи болалар боғчасига бора олмайди”, деди президент.

Шавкат Мирзиёев нутқи давомида “Мен янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили , деб ном беришни таклиф этаман”, деб айтди. Президентнинг бу таклифи бир овоздан қабул қилингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG