Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:37

Сўкинишни озайтирган Андижон ҳокими ўқитувчиларга металлолом солиғи солди


Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев
Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев

Сўконғичлиги билан ном чиқарган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ҳокимликда ўтказилган навбатдаги мажлисида халқ таълими бўлими, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва маҳаллаларга қисқа муддат ичида 600 тонна металлолом топшириш вазифасини юклади. Ҳоким ўринбосарига шунча миқдордаги металлоломни ҳар бир мактаб ва соғлиқни сақлаш муассасаларига тақсимлаб чиқишни буюрди.

Сўкинишни озайтирган Андижон ҳокими ўқитувчиларга металлолом солиғи солди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк

Сўкинишни камайтирган ҳоким бува

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ҳокимликда ўтказган йиғилишидан ёзилган навбатдаги 6 минутлик қисқа аудиофайл 12 декабрь куни Озодлик таҳририятига келиб тушди.

Бу аудиофайлнинг қайси куни ёзиб олингани Озодликка маълум эмас.

Лекин Озодлик аввал хабар берган йиғилишлардан фарқли ўлароқ, бу мажлисда ҳоким қаттиқ сўкинмайди.

Ҳоким йиғилишда металлолом топширмаган маҳаллий раҳбарларга ўшқириб гапирар экан, луғатидаги сўкинишлардан “аҳмоқ”, “ифлос” сўзини икки жойда ишлатган:

“Душанбадан бошлаб металлолом куни бўлади. Ҳаммага, 600 тоннани индамасдан топширасизлар. Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маҳалла, асосийси сиз. Хулосаларингни қилинглар, душанба кунидан бошлаб. Мисол учун, соғлиқни сақлаш айтса қилади. Мактаб директорларига айтганман. Мен уларга тупурганман. Улар раҳбарига гапиради. Иккита аҳмоқ мактаб директори бўйича, чиқаривордингизми тақдимномани, ишдан олиниши бўйича? ОблОНОни мудирига ҳам телефон қилиб айтдим”, дейди ҳоким.

Ҳоким буванинг ўшқириши

Аудиода ҳокимнинг мажлис аҳлига ўшқирган жойи ҳам ёзилган:

“Ҳар куни металлолом, ҳар куни! Қимаганингни нима қисам ҳам қиламан, айтиб қўяй! 600 тонна қарзим бор! 600 тонна металлоломни қайдан оламан мен?”, дейди Дилмурод Раҳматуллаев.

Ҳоким, орада кўп металлолом топширган мактабларни мақтаб ҳам қўяди:

“16-мактаб, раҳмат сизга, катта раҳмат. 17, 18 – булар команда булар, ҳақиқий команда. Кўчаниям булар, бошқаниям булар, пахтаниям булар қилади”, дейди ҳоким.

Аудиоёзув сўнгида, ҳокимнинг аввалги мажлисларда қўллаган “шакал” сўзи яна янграйди, фақат бу сафар ҳоким бу сўзни кўпчиликка нисбатан ишлатади:

“Иплос, ҳаммаси шакаллар бетта. Бир тийинга қиммат одамлар”, дейди ҳоким.

"Метал солиғини бажармаган ишдан олинади"

Андижон шаҳар ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими ҳокимликда металлолом масаласига бағишланган мажлис бўлиб ўтганини тасдиқлади, лекин мажлис тафсилотларидан бехабар эканлигини айтди.

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Ушбу йиғилишда иштирок этган мактаб директорларидан бирининг Озодликка айтишича, ҳоким металлолом топшириғини бажармаган директорларни ишдан олиш билан таҳдид қилган:

“Ҳоким гўё ўз чўнтагидан бизга маош берадигандай миннат қилиб гапирди. “Ойлигингни беряпманку, яна нима истайсан деб, халқ таълими бўлими мудирига ўшқирди. Мудир ҳам биз маошни болаларни ўқитганимиз учун, меҳнатимиз учун оляпмиз, металлоломга ўқитувчининг нима алоқаси бор, деёлмади. Деёлмайдиям, агар деса, ўша куни унинг идорасини текширувчилар босади, ўзи эса мансабидан жудо бўлади”, дейди мактаб директори.

Вазирлар Маҳкамасининг метал солиғи

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, республика бўйича бир йилда қарийб 750 минг тонна, жумладан, Андижон вилоятида қарийб 13 минг тонна металлолом металл қайта ишлаш корхонасига топширилиши керак.

Қарорда металлолом топширишга вазифадор этилган вазирликлар рўйхатида Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги кўрсатилмаган.

Маҳаллий ҳокимлар металлолом йиғиш мажбуриятини, асосан, боғча, мактаб, коллежлар ва соғлиқни сақлаш муассасалари зиммасига юклайди.

Қарорга кўра, металлолом ихтиёрий равишда ва тегишли ташкилотлар билан нархини ўзаро келишган ҳолда йиғилиши керак.

XS
SM
MD
LG